UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

05 окт 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор матбуот анжуманига кеч қолди, Хабиб эса уни кутиб ўтирмади

Теглар :  UFCКонорХабиб
Бугун АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида орзиқиб кутилаётган UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳамда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ўртасидаги жангга бағишланган сўнгги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, Макгрегор ушбу тадбирга кечикиб келди. Ўз ўрнида россиялик жаҳон чемпиони рақибини кутиб ўтирмади ва ўзи журналистлар билан савол-жавобга киришди. 

“Мен ҳеч кимни кутиб ўтирмайман. Белгиланган вақт бўлди ва марҳамат қилиб саволларингизни беришингиз мумкин. Мен жавоб беришга тайёрман. Конорнинг келмаганидан ҳайрон қолдим. Очиғи, у ҳақида ўйлаётганим ҳам йўқ. Менинг ўз жадвалим бор: матбуот анжуманини бошласак ҳам бўлади. Ҳар ким ўзи ҳақида қайғуриши керак. Нима учун, мен Конорни ўйлашим керак? Кимдир кечга қолаётган экан, демак, бу унинг муаммоси”, – деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов – Макгрегор жанги эртага (бизнинг вақт билан якшанба куни тонгда) АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 окт 14:16:11
Jalol Ota
Habibga omat hudohlasa yutadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг