18 янв 20:00
Янгиликлар
Конор ва Порье - UFC`нинг икки асосий жангчиси! Иккаласи ҳам Ломаченкодан мамнун
23 январь куни қишнинг асосий жанги бўлиб ўтади - UFC 257 турнирида Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги реванш жанги. 2014 йилда ирландиялик спортчи Порьега қарши октогонга кўтарилган, аммо бунга қарши реванш кутмаслик керак эди.
Албатта Порье аввалгидан кўра маҳоратини ривожлантирди. Конор ҳақида айтадиган ҳеч нарса йўқ - у асосий жангчи ва ҳатто Флойд Мейвезер билан тўқнашган.
Конор ирландиялик бокс афсонаси қўлида машғулотлар олиб боради. Конор учун Порье билан реванш Менни Пакяо билан тўқнашувга репитиция вазифасини ўтайди. Дастин билан кечадиган курашга Макгрегор машғулотларни Португалияда бошлаб, Дублиндаги "Crumlin" бокс клубида якунлайди. Айнан шу ерда Конор 12 ёшида бокс билан шуғулланишни бошлаган.
Бокс клубининг менежери Фил Сатклифф Конорнинг биринчи мураббийи эканлигидан бахтиёр: "У спорт залига илк маротаба келганида барча болалар каби бокс клубига қўшилишни истарди, аммо у ота-онасидан руҳсат олиши керак эди. Албатта, ўша пайтда кимдир уни ҳозирги натижаларга эришади деганида мен ишонмаган бўлар эдим. Аммо у бошиданоқ машғулотларга жиддий киришди, ҳеч қачон танбеҳ бериб бўлмайдиган кам сонли болалардан бири эди. Конор яхши боксчи бўлишни хоҳларди, у яхши меҳнат қилди, тез чиниқди. У бир нечта титулларни қўлга киритган ва кўплаб шоуларда қатнашган. Конорнинг ажойиб боксчи бўлишига амин эдим, лекин у 15-16 ёшида янги севгиси - ММА билан учрашди. Аммо барибир, бокс муваффақиятларининг асоси бўлиб қолаверди”.
Сатклифф - ирландиялик афсона. 1977-79 йилларда ҳаваскор боксда икки марта Европа чемпионатида бронза медаль олган, Москва ва Лос-Анжелес олимпиадаларида иштирок этган. Унинг ўғли - Кичик Фил ҳам профессионал боксчидир.
Конор илк мураббийини унутмади ва уни машғулот лагерига - Порье билан реванш жангига тайёргарлик кўриш учун таклиф қилди. Кичик Сатклиффдан ташқари у иккинчи ярим ўрта вазндаги дўсти Дил Моран билан спаринг ўтказмоқда.
"Жуда кўп ва қийин спаринглар. Дилан мен рингда кўрган энг яхши боксчилардан бири. Ирландиялик феноменал истеъдод",-деди Конор.
Макгрегорнинг профессионал боксдаги дебюти тарихдаги энг яхшилардан бири Флойд Мейвезерга қарши 2017 йилнинг августида бўлиб ўтди. Гарчи ирландиялик спортчи 10-раундда нокаут билан мағлубиятга учраган бўлса ҳам, афсонага қарши рақобатбардош жанг ўтказа олди (айниқса бошида).
Маълум бўлишича, Конор шу билан чекланишни режалаштирмаган. Макгрегор рингдаги яна бир юлдуз –Менни Пакяо билан жанг қилишга бел боғлаган. Ушбу тўқнашув 2021 йил Шарқда бўлиб ўтади. Менежер Оди Аттар буни тасдиқлайди: "UFC аввал Порье билан реванш ўтказилишини айтди. Биз "кейин Менни билан навбатдаги жанг бўлади" дедик ва буни иккала жангчи ҳам хоҳлайди.
Ҳатто Дастиннинг ўзи ҳам бу реванш Конор учун Пакяога қарши курашга тайёргарликнинг бир қисми эканлигига амин:
"UFC уни яна боксда жанг қилишини хоҳлайдими ёки йўқлигини билмайман, лекин шахсан мен билан реванш Макгрегор учун чап қўлда Пакяо билан баҳсга тайёрланишнинг энг яхши усули эканлиги мен учун равшан".
Дастин боксни ўзининг асосий қизиқиши деб ҳисоблайди: у Конор билан бокс қоидаларига кўра жанг қилмоқчи эди.
Вояга етмаганларнинг ахлоқ тузатиш лагерида бокс Дастин Порьенинг ҳаётига айланди. Дастин Лафаетнинг энг яхши бўлмаган жойларида улғайган, кўпинча кўчаларда жанг қилиб юрди: "Мен ахлоқ тузатиш лагерида ва болалар қамоқхонасида ўтирдим. Реабилитация марказлари эмас, менга бокс ёрдам берди”.
2007 йилда боксчи Порьедан умидлар катта эди, аммо ўша йили у тасодифан ММА спорт залига тушиб қолди ва икки йилдан сўнг профессионал сифатида дебют қилди. Дастин ММА мусобақаларида қатнашишига қарамай, бокс қўлқопларининг етакчи брендларидан бири - "Everlast"нинг юзи ҳисобланади.
Шунга қарамай, Порье учун бокс энг ёқтирган спорт тури бўлиб қолмоқда. Ўтган ёзда Дастиннинг ўзи Конор билан бокс қоидаларига кўра жанг қилмоқчи эди.
"Мен боксни яхши кўраман, ушбу спорт турида ўз маҳоратим ва тушунчамни намойиш этмоқчиман. ММАни бошлашдан олдин бокс билан шуғулланганман.
Аммо бизнинг бокс залида ММА билан шуғулланадиган, боксни кучайтирмоқчи бўлган йигитларга дуч келдим. Кейин дам олиш кунлари мен уларнинг залига бордим ва ММА билан шуғулланишни бошладим. Бокс менинг асосий иштиёқим. Мен Конор ёки Нейт Диас билан бокс қоидаларига кўра жанг қилмоқчиман ва қаерда бўлишининг аҳамияти йўқ - рингда ёки октогонда", - деди Дастин.
Бироқ Конорнинг мураббийи унинг шогирди бокс маҳорати бўйича Порьедан сезиларли даражада устун эканлигига ишонади: "Тўғри, у жуда чидамли, аммо тажрибали эмас. Дастин тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланади ва бутунлай очиқ жанг қилади. Бу Конор каби зарбага эга бўлганлар учун ажойиб совға. Макгрегор сезиларли даражада кучли.У нокаут билан ғалаба қозонади деб ўйлайман”.
Дастин ва Конорни яна нима боғлаб туради? улар битта катта жангни ўтказиб юбормайдилар. Иккаласи ҳам Василий Ломаченкодан хурсанд.
"Украина бокси шунчаки ажойиб. У дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради. Василийни жуда яхши биламан. Унинг жангларини кўп йиллар давомида ўрганман. Албатта у жаҳондаги энг яхши жангчи. Лома ўзини ММАда синаб кўриши керак. Мен у муваффақият қозонишига ишонаман", - деганди Макгрегор 2019 йил октябрь ойида Киевга ташрифи чоғида.
Порье "Тоp Rаnk"нинг доимий мутахассиси бўлди ва Ломаченконинг жанглари учун ўз тахминларини билдирарди. Дастин украиналик боксчи Теофимо Лопесдан бемалол ўтиб кетишига ишонган эди, аммо бу сафар у нотўғри ўйлаганди: "Мен Ломаченконинг жангларини томоша қилишни ёқтираман, ундан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан, лекин бу менга имконсиздек туюлади. Унинг "Мatritsa" услуби жуда таъсирли. Ишончим комилки, Лопесда имконият йўқ. Василий ҳар томонлама ундан кучли: техника, тезлик, IQ, рингдаги ҳаракатлар”.
23 январь куни бокс ишқибозлари UFC 257 ни ҳам томоша қилишлари керак: қишнинг асосий жанги ғoлиби аниқланади.
Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади
Фикрлар