UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

23 янв 15:09
Янгиликлар

Оғир атлетика

Кўплаб рекордлар соҳиби Эркин Каримов 80 ёшда + ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон оғир атлетикаси асосчиларидан ҳисобланган Эркин ота Каримов қутлуғ 80 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ташаббуси билан оғир атлетика бўйича ўз вақтида бир қатор рекордлар ўрнатиб, жаҳон спорт майдонларида барчани лол қолдирган, юзлаб шогирдларни тарбиялаб камолга етказган Ўзбек оғир атлетикасининг асосчиларидан, таъбир жоиз бўлса “отаси” дея эътироф этиладиган Эркин Шамсиевич Каримовнинг қутлуғ 80 ёшни қарши олиши муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Эркин Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Касаба уюшмалари федерацияси мутасаддилари, мамлакатимиз спортига ҳисса қўшган фахрий устозлар, спортчилар, Эркин Каримовнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Эркин Каримовнинг 80 йиллиги билан қутлаб, спортда, хусусан оғир атлетикада эришган ютуқлари ва мамлакатимизда оғир атлетика спорт турини кенг оммалашишида қўшиб келаётган самарали меҳнатларини таъкидлаб, ўзларининг эсдалик совғаларини топширишди.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида маслаҳатчи-мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Эркин Каримов ўзбек спортчилари орасида биринчилардан бўлиб собиқ иттифоқ халқлари 4-Cпартакиадаси чемпиони, 1967-1972 йилларда ўтказилган собиқ СССР кубоги ва чемпионати ғолиби ва кўп карра мамлакат рекордини ўрнатган, узоқ йиллар ёшларга оғир атлетика сирларини ўргатиб, мураббийлик қилган Эркин Шамсиевич Каримов Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спорт устози ва I даражали “Соғлом авлод учун”   ордени билан мукофотланган.  

Тадбир давомида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан 2021 йил якунлари бўйича йил сарҳисоби ҳам ўтказилди. Ортда қолган 2021 йил давомида оғир атлетика федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилган ташкилотлар вакиллари, ОАВ ходимлари федерациянинг ташаккурнома ва совғалари билан тақдирланишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг Эркин Каримовнинг 80 ёши муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг