20 янв 22:51
Янгиликлар
"Кўрдик кимлар билан жанг қилаётганингни". "Шоҳжаҳон - Шаҳрам сериали" давом этади
Шундан сўнг Шаҳрам комментда ушбу "сериал"ни давом эттирди: "Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор... 60 кг.ли темирлар ёрдам бермайди сенга, яхшироқ тренировка қил!", - деб изоҳ қолдирди.
Ўз навбатида, Шоҳжаҳон Эргашев ҳам бўш келгани йўқ: "Кўрдик кимларни уриб юрганингни сени ҳам. Сал пастроққа туш. Кел, вақтга қўйиб берайлик, ринг кўрсатсин. Ин Шаа Аллаҳ 2:0 бўлади ҳисоб", - дея қачонлардир Шаҳрамнинг устидан ғалаба қозонганини шаъма қилди.
Ғиёсов эса: "Мен энди гапирмай кимлар билан тушиб юрганингни... Уят керак катта гапиришга! Рингда гаплашамиз!”.
Ўзбек боксининг икки ёрқин юлдузи ўртасидаги бундай изоҳлар ҳеч ҳам «тренд»дан қолмайдиган «Шоҳжаҳон-Шаҳрам сериали»нинг янада кенгроқ муҳокама қилинишига сабаб бўлмоқда. Воқеалар ривожи қандай тус олиши барчага бирдек қизиқ. Кутамиз, кузатамиз…
Фикрлар
Olgʻa Shohjahon yoramiz.