UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0

31 авг 11:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кормье Махачевнинг Маддаленага қарши жангдаги мақомидан норози

Ислам Махачев Жек Делла Маддаленага қарши жангда уч карра фаворит сифатида қараляпти ва бу ҳолат россияликнинг жамоадоши Даниэл Кормьени ҳайратга солмоқда.

"Агар сиз Исламнинг сўнгги видео ва суратларини кўрган бўлсангиз, у гавда жиҳатидан йириклашди. У Жек Делла Маддалена исмли монстрдан ўтмоқчи бўлса, янада каттароқ бўлиши керак. Уларнинг ҳар иккиси ҳам олдинда қандай чақириқ кутаётганини тушуниб туришибди. Жек гавдасининг тузилиши жиҳатидан йирик, жисмонан бақувват, юқори даражадаги тейкдаунлардан ҳимояга ҳам эга.

Дунё ММА аҳли ҳамда букмекерлар бу жанг ҳақида қандай фикрда эканликларини билишга жуда қизиқаман. Эҳ-ҳе! Учтадан биттаси Ислам фойдасига деяпти. Бу мен кутганимдан ҳам кўпроқ. Ўйлайманки, кўпчилик Жекка тикади. Сабаби, Ислам жуссаси кичикроқ, у учун янги оғир вазн. Енгил вазндан кўтарилиб, ўз дивизионининг қироли билан тўқнаш келяпти", - деди икки карра собиқ UFC чемпиони Кормье.

Маълумот учун, яримўрта вазн чемпиони Жек Делла Маддалена ҳамда собиқ енгил вазн чемпиони Ислам Махачев ўртасидаги жанг 15 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренада ташкил этиладиган UFC 322 турнири доирасида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг