UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

27 июн 14:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кремлёв IBA ва ХОҚ ўртасидаги зиддият ҳақида: "У туфайли уюшмада коррупция бошланди"

Теглар :  Умар КремлёвIBA
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ҳамда IBAʼнинг аввалги раҳбариятини коррупцияда айблади.

"У кетма-кет бир неча ўйинларда Олимпия низомини бузган ҳолда спортчиларга ўз байроғи ва мадҳияси остида чиқишларини тақиқлаб қўйди. Натижада овоз беришга жараёнига боқинг, ҳамма нарса олдиндан тайёрланган. Агар кимдир бунга қарши гапирса, дарҳол олиб ташланади.

Шунингдек, 2016 йилда Рио-де-Жанейро Олимпиадасида баҳсли ҳакамлик қарорлари қабул қилинганида IBA президенти ким бўлганини эсланг. Федерацияни ўша пайтда ХОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси бўлган Чинг Куо Ву бошқарган. У туфайли уюшмада коррупция бошланди, лекин қўмита бу ҳақда жим. Нега? Чунки уларнинг ўзлари ҳам унинг бир қисми эди.

Биз мустақил текширув ўтказдик ва уларга барча ҳужжатларни жўнатдик. Шунингдек, уларни чоп этдик. Улар IBAʼни ким ва қандай қилиб коррупцияга олиб келганини тушунтирдилар. Улар буни тозалангимиз учун қўлларимизни ўпишлари керак.

Аммо бизнинг хатти-ҳаракатларимиз ёқмайди. Улар Чинг Куо Вуни танқид қила олмайдилар, акс ҳолда у уларнинг барча схемаларини дарҳол фош қилади", - деди Кремлёв.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг