UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0

27 июн 09:34
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида ғолиб аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахт вилоятининг Қибрай туманидаги "ANFA" халқаро крикет стадионида крикет федерацияси томонидан T20 форматдаги биринчи мавсум Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон крикет федерациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган мусобақада Тошкентнинг "АNFA", "Indian cricket Tashkent Club", "Tashkent super kings", "Tashkent super stars", Қашқадарё вилоятининг "Barlos" ҳамда  Фарғонанинг "Fergana Rangers" жамоалари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб боришди. 

Бир ҳафта давом этган чемпионатда рақиб жамоаларини ортда қолдира олган Тошкентнинг "Tashkent Super Stars" ҳамда Фарғонанинг "Fergana Rangers" жамоалари финалгача етиб келди. Ҳал қилувчи финал учрашувида 187:128 ҳисобида ғалаба қозонган "Fergana Rangers" жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. 

Чемпионатининг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон крикет федерацияси бош котиби Фазлиддин Ибодуллаев иштирок этиб, биринчи ўрин учун ажратилган 25 000 000 сўм пул мукофоти ҳамда кубокни "Fergana Rangers" жамоасига тантанали тарзда топширди. 

Шу тариқа крикет бўйича Т20 форматдаги Ўзбекистон очиқ чемпионатининг биринчи мавсум беллашувлари якунланди. Ушбу очиқ чемпионат миллий терма жамоага саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг