UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

05 май 06:02
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет. Ҳиндистон жамоаси мағлуб этилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жамоавий спорт турларидан саналган крикет оммавийлиги жиҳатдан футболдан кейинги ўринда туришини кўпчилик яхши билса керак.

Мазкур спорт турини мамлакатимизда ҳам кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон крикет федерацяиси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Крикетни кенг тарғиб этиш ва ривожлантириш, айниқса, ёшлар орасида ушбу спорт турини оммалаштириш, қолаверса, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш ва терма жамоаларга жалб этиш мақсадида пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон крикет федерацияси Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорлигида крикет бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Мазкур ҳамкорликдаги дўстона учрашувда Тошкентнинг “Аnfa” крикет клуби жамоаси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда мамлакатимизда яшаб, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ҳиндистонликлардан иборат “India Club Tashkent” клуби жамоасига қарши баҳс олиб борди.  

Айни пайтда крикет бўйича жамоаларимиз орасида етакчилик қилаётган Тошкентнинг “Аnfa” крикет клуби жамоаси тажрибали рақиб жамоага муносиб қаршилик кўрсатди. Икки бўлимдан иборат бўлган шиддатли ва муросасиз ўйинда “Аnfa” жамоаси “India Club Tashkent” жамоасини 2 очко фарқи билан (119:121) мағлуб этиб, ғалабани тантана қилишди.

Маниш ПРАБҲАТ, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

Бизни ушбу ўйинга таклиф этгани учун Ўзбекистон крикет федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугун муҳим кун. Боиси, Ўзбекистон крикет федерациясининг “Аnfa” крикет клуби жамоаси ҳамда маҳаллий ҳиндлар клуби ўзаро беллашишмоқда. Ўйин жудаям қизиқарли кечмоқда. Крикет спорти Ҳиндистонда жудаям машҳур спорт тури ҳисобланади ва Ҳиндистон крикет жамоалари дунёдаги энг яхши жамоалар сафида эътироф этилади. Шунингдек, Ҳиндистон ушбу спорт турини жаҳон бўйлаб тарғиб қилишга ҳаракат ҳам қилади. Крикет бўйича шундай яхши жамоа шаклланиб келаётганидан жуда хурсандман. Ҳиндистон элчихонаси томонидан қўлимиздан келганча Ўзбекисистондаги крикетни қўллаб-қуватлашга ҳаракат қиламиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҳукуматига ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман. Ҳукуматингизнинг хайрия ишлари ҳамда Ҳиндистонга юборган гуманитар ёрдами (дори-дармон, кислород консентратор) таҳсинга сазовор. Бундай чин инсонпарварлик учун ташаккур ва раҳмат деймиз.

Азиз МИХЛИЕВ, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси: 

- Ҳамкорликда ташкил этилган ўртоқлик учрашувида кўриб турганингиздек, мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳиндистонлик, Покистон ва афғонистонлик дўсталиримиз мухлис сифатида ҳам келиб, чуқур ҳаяжон билан ўйинни кузатишди. Мазкур ўзига хос тарзда ташкил этилган ўртоқлик учрашуви ҳам крикетни оммавийлигини таъминлашда, ёшлар орасида ривожланишига туртки бўлади. Қолаверса, “Аnfa” жамоаси вакиллари учун бу каби ўйинлар тажрибаларини бойитишга хизмат қилади. Шу ўринда бевосита федерациямизнинг ривожланиши йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирадиган бўлсам, аввало биз халқаро майдонга чиқишимиз учун Халқаро крикет кенгаши томонидан айрим талаблар қўйилган ва шу талаблар устида жадал суратларда иш олиб боряпмиз. ХККнинг асосий талабларига кўра Ўзбекистон крикет федерациясининг ўз ҳисобида бўлган иккита крикет майдони бўлиши шарт. Шунингдек, эркаклар ва аёллардан иборат саккизтадан жамолар ташкил этилиши керак. Биз ҳозирда крикет майдончаларининг қурилиш жараёнлари, жамоаларнинг шакллантириш ишларига асосий этиборни қаратганмиз. Бундан ташқари крикетни доимий тарзда оммага кенг тарғиб этиш, ёшларни крикетга жалб этиш ва ривожлантириш мақсадида ҳар ойда мусобақалар, тадбир ва ўртоқлик учрашувлар ташкил этиб борамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг