UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

05 ноя 14:35
Янгиликлар

Кураш

Кучлилар Ёзёвонда сараланмоқда

Бугун Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар иштирокида мамлакат чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвимидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 400 нафардан ортиқ полвонлар иштирок этишмоқда.

Мусобақада дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Табрик учун сўз олган Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодиржон Ҳакимов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, Ёзёвон туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиевлар жисмоний тарбия ва спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлашга, спорт турларига, хусусан, миллий спорт турларига алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида таъкидлаб, спортчиларга мусобақада муваффақият тилашди.

Шу тариқа катталар ва ўсмирлар ўртасидаги мазкур мусобақага старт берилди. Беллашувлар 7 ноябргача давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг