UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0

08 июн 10:53
Янгиликлар

Теннис

Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса...

Бугун Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 1 млн 915 минг долларни ташкил этувчи нуфузли турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олади.

Кеча мусобақанинг саралаш баҳслари ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг биринчи ва учинчи рақамли теннис маликалари Камилла Раҳимова ҳамда Полина Кудерметова ҳам ўз омадини синаб кўрди. Кудерметова саралашнинг 2 соату 5 дақиқа давом этган 1/2 финал учрашувида австралиялик Прицилла Хонни 4/6, 6/4, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Асосий тўрга йўлланма тақдим этган ва 2 соату 1 дақиқа давомийликка эга финал баҳсида эса россиялик Алина Чараевадан уч сет натижасига кўра устун келди - 6/3, 4/6, 6/4.   

Таққослаш учун, Полина Кудерметова WTA рейтингида 123, Прицилла Хон 143, Алина Чараева 130-ўринни эгаллаб турибди. Бир куннинг ўзида икки ғалабага эришган Кудерметова нуфузли мусобақанинг асосий тўрига йўлланмани қўлга киритди. Энди у эртага, 9 июнь куни дунёнинг 28-ракеткаси, чехиялик Мари Бузковага қарши кортга чиқади. 

Афсуски, мамлакатизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова саралашнинг финал учрашувида мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Дунёнинг 89-ракеткаси бўлиб турган Камилла роппа-роса 70 дақиқа давом этган 1/2 финалда WTA рейтингида 214-поғонадан жой олган грузиялик Екатерина Горгодзени 6/2, 6/3 ҳисобида доғда қолдирди. Аммо саралашнинг финал баҳсида дунёнинг 54-ракеткаси, саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган германиялик Татьяна Марияга 4/6, 3/6 ҳисобида ютқазиб қўйди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг