UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

29 мар 09:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар, Футбол

Кун хронологияси. 28 мартда спорт оламида коронавирус юқтирган ва вафот этганлар

Кечаги кун санасидаги ҳисоб-китобларга кўра дунёда 157 нафар спортга алоқадор инсон коронавирусни юқтириб олган.

Уларнинг аксарияти Испания ва Италия вакиллари ҳисобланалди.

Касалланганлар: 157 (33 – Испания, 29 – Италия, 14 – Буюк Британия, 9 – АҚШ, 9 – Германия, 7 – Туркия, 6 – Россия, 5 – Франция, 4 – Бразилия, 3 – Аргентина, 2 – Эрон, 2 – Польша, 2 – Жанубий Корея, 2 – Португалия, 1 – Австралия, 1 – Дания, 1 – Греция, 1 – Колумбия, 1 – Сербия, 1 – Гамбия, 1 – Швеция, 1 – Норвегия, 1 – Эстония, 1 – Финляндия, 1 – Япония, 1 – Парагвай, 1 – Хитой, 1 – Мексика, 1 – Бельгия, 1 – Украина;

Спорт тури бўйича: 107 – футбол, 27 – баскетбол, 6 – велоспорт, 4 – хоккей, 2 – Формула-1, 2 – бокс, 1 – теннис, 1 – тоғ чанғиси, 1 – енгил атлетика, 1 – волейбол, 1 – гандбол; 1 – киберспорт, 1 – сузиш; 2 – спорт журналистикаси.

Вафот этганлар: 10 (5 – Испания, 2 – Эрон, 1 – Португалия, 1 – Италия, 1 – Нидерландия, 7 – футбол, 1 – велоспорт; 2 – журналист.

Соғайиб кетганлар: 18 нафар


Профессионал футболчилар орасида илк вирусни юқтириб олган бемор Италиянинг С серияси вакили бўлди.

Футболчилар орасидаги дастлабки ўлим ҳолати эса 28 февраль куни қайд этилди. Ўша куни эронлик 23 ёшли футболчи Илхам Шейхи вафот этди.

Миллий Баскетбол ассоциацияси (МБА) вакили "Юта Жаз" жамоасининг аъзоси Руди Гобер баскетболчилар орасида биринчи бўлиб касалликни юқтириб олган. Шундан сўнг МБАнинг вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида қарор қабул қилинди. 27 март санасида спортчининг соғайгани маълум бўлди.

11 март куни “Ювентус” ҳимоячиси Даниэл Руганида (COVID 19) вируси аниқланди. Ундан кейин 17 ва 21 март кунлари жамоадошлари Блез Матюди ва Пауло Дибаланинг қон таҳлиллари ҳам вирус борлигини кўрсатган.

13 март куни "Челси" ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоининг ҳам касаллангани маълум бўлди, лекин ҳужумчи тезда бу офатдан қутилишга эришди.

15 март санасида вирус Испаниянинг "Валенсия" клубига етиб борди, ундан сўнг яқинда берилган хабарга кўра жамоанинг катта қисми вирусга чалингани маълум бўлди.

18 мартда МБА юлдузи Кевин Дюрантда ҳам коронавирус аниқланди.

Миллий Хоккей лигаси (МХЛ)да биринчи бўлиб вирусни "Оттава" ўйинчиси 18 март куни юқтириб олди.

20 март куни испаниялик икки спорт журналисти вирус натижасида вафот этгани маълум бўлди.

Кейинчалик, 21 март санаси Италия футболи афсонаси Паоли Мальдини ва унинг ўғли вирусга чалингани эълон қилинди, ўша куни эса "Реал Мадрид"нинг собиқ президенти Лоренсо Санс 76 ёшида вирус сабабли вафот этди.

23 март куни туркиялик машҳур мураббий Фатих Теримнинг ҳам вирусга чалингани эълон қилинди.

Бразилия спортида илк вирус юқиши 25 март кунига тўғри келди. Теннисчи Тиаго Сейбот Уайлднинг қон таҳлили ҳам мусбат натижа кўрсатган. Шу куни киберспортчилар орасида ҳам илк касал аниқланди.

#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг