UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

14 июл 12:25
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Кунчиқар юртда жаҳон чемпионатига старт берилди

Бугун Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти турлари бўйича ХХ жаҳон чемпионати бошланди.

Дунёнинг энг сара спортчилари иштирокида ўтадиган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Сув спорти турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати дунёдаги энг йирик спорт анжуманларидан бири ҳисобланади. ХХ бор ташкил этилган мазкур мусобақада дунёнинг 100 дан зиёд давлатидан терма жамоаларни иштирок этаётгани ҳам юқоридаги фикримиз исботи бўлади. 

Бу йилги чемпионатда сув спортининг олтита тури бўйича баҳслар ўтказилади. Мамлакатимиз спортчилари уларнинг иккитасида, яъни синхрон сузиш ҳамда очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Биринчи бўлиб мусобақаларга синхрон сузувчиларимиз киришдилар. Мазкур мусобақада дунёнинг 54 давлати вакиллари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. 

Бугун куннинг биринчи ярмида техник соло бўйича бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Гулсанам Букина ҳам иштирок этди. Гулсанам жаҳон чемпионатида илк бор қатнашяпганлигига қарамай саралаш мусобақасида 30 нафар спортчи орасида 20-натижани қайд этди.

Афсуски, ушбу кўрсаткич унга ҳал қилувчи финал босқичига чиқиши учун камлик қилди. Бугун куннинг иккинчи ярмида Зиёда Тошхўжаева ҳамда Диана Онкес жуфтлиги техник дуэт машқларида ўз маҳоратларини намойиш этадилар. 

15 июль куни очиқ  сув ҳавзасида сузиш бўйича мусобақаларга ҳам старт берилади. Шу куни хотин-қизлар ўртасида 10 км. масофага сузиш баҳслари ўтказилади. Унда икки нафар юртдошимиз Паризода Искандарова ҳамда Анастасия Зелинская стартга чиқишади. Спортчиларимизга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун, сув спорти турлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати 4 бор Осиё қитъасида ташкил этилган. Фукуока шаҳри 22 йиллик танаффусдан сўнг иккинчи маротаба ана шу йирик спорт анжуманига мезбонлик қилмоқда. 

17 кун давом этадиган жаҳон чемпионатида жами 75 та комплект медаллар ўйналади. Энг кўп 42 та комплект медаль сузиш спорт турида ўз эгаларига топширилади (мазкур мусобақалар 23-30 июль кунлари ўтказилади). Сувга сакрашда 13 та (14-22 июль), синхрон сузишда 11 та (14-22 июль), очиқ сувда сузишда 5 та (15-20 июль), хайдайвинг (25-27 июль) ва сув полосида (16-29 июль) 2 тадан комплект медаллар ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг