UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43"Яхши текканди" — Гусков Анкалаев билан жангдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди 0 19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0 14:22Макгрегорнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 0 13:51Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маъноли изоҳ қолдирди + ФОТО 0 13:23Бугун Майамида Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи старт олади 0

25 ноя 17:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кураш. Ашхабод мезбонлигидаги Жаҳон чемпионати 40 га яқин давлатда ёритилади

Бугун Ашхбод шаҳридаги Спорт меҳмонхонасида Кураш бўйича каталлар ўртасидаги XIV-Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси аъзолари, Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фарман, IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий, маҳаллий халқаро ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Анжуманни Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ата Атаев чемпионатга тайёргарликлар бўйича ҳисоботи билан очиб берди.

Дарҳақиқат, Жаҳон чемпионати ташкилий жиҳатидан жуда юқори стандартлар асосида ўтказилмоқда. Унда 300 нафардан ортиқ волонтёр, 500 га яқин шифокор, ҳайдовчи, хафвсизлик хизматига маъсул инсонлар жалб этилган. Айни кунгача дунёнинг барча қитъасидан 500 га яқин  иштирокчилар Ашхабодга етиб келишмоқда.

Шундан сўнг IKA Президенти сўзга чиқди ва ташкилотчиларга ва шахсан Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердемухамедовга Дунё Кураш оиласи номидан самимий миннатдорчилигини изҳор қилди.

Туркманистон сўнги йилларда барча соҳаларда ва хусусан спорт соҳасида ҳам барқарор ривожналаётганлиги эътироф этди.

2017 йилда Ашхабод жуда йирик спорт ўйинларига мезбонлик қилган эди.  Ёпиқ иншоатлар ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари энг юқори даражада ташкил этилганлигини маълум қилди.

Кураш бўйича Жаҳон чемпионатини медиада ёритилиши уни ташкил этилганидек юқори бўлишидан умид қилишини айтиб ўтди.

Кураш мусобақаларини кенг миқёсда тарғиб қилишда IKA  барча ОАВ ва спорт журналистлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирди.

Йиғилишда сўзга сў навбати  Туркманистон давлат телерадио ва киноматография давлат қўмитаси Раиси ўринбосари Annasehat Kakayev га берилди. 

Жаноб Какаев Кураш бўйича катталар ўртасида XIV жаҳон чемпионатини кенг миқёсда ёритиш жорий йилнинг август ойидан бошланганлиги маълум қилди. Шу кунгача маҳаллий ва хорижий ОАВларда 10 мингга яқин янгиликлар, хабар ва телекўрсатувлар эълон қилинди.

Чемпионатнинг мамлакатнинг 11 та телеканалларида кенг ёритилади.

Очилиш маросими, мусобақа жараёнлари  Спорт ва Ёшлик телеканаллари орқали тўғридан тўғри эфирга узатилади. Жонли эфирлар “Turkmen Hemrasy”сунъий юлдош тизими орқали ҳам 40 га яқин давлат ҳудудида тарқатилади.

Шунингдек, Кураш баҳслари Asia–Pacfic Broadcasting Union (ABU), Varzish (Tajikistan), Sport (Uzbekistan) телеканалларида ҳам эфирга узатилиши бўйича келишувларга эришилган.

Бундан ташқари Euronews, МИР24, AIPS, AVN, TRT, CCTV ва бошқа дунёнинг энг нуфузли ахборот агентликлари мухбирлари ҳам аккредетациядан ўтказилган ва улар чемпионатни ёритишда иштирок этишмоқда.

Матбуот анжумани давомида IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий сўзга чиқди. У спорт мусобақаларни ёритиш ўша спорт нафақат томашабинлари учун балки спортнинг янада ривожи учун ҳам муҳимлигини эътироф этди.

Кураш бўйича катталар ўртасида XIV Жаҳон чемпионатини ёритишда фаоллик кўрсатаётган барча ОАВ вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, тўғридан тўғри эфирлар Туркманистон телерадиоканаллари ёрдамида Youtube платформасида ҳам жонли эфирга узатилиши режалаштирилганлиги эълон қилди. Бу чемпионатда иштирок этаолмаётган миллий федерациялар учун ҳам жуда қизиқарли бўлиишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросими 25 ноябр куни, кураш баҳслари эса 27-28 ноябр кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 ноя 07:17:02
baksyor
Jangni qanday kursak buladi?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг