UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

25 май 12:58
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади

6-11 июнь кунлари Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳрида кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу қитъа чемпионатида 20 та давлатдан 250 нафарга яқин энг сара полвонлар иштирок этиши  кутилмоқда. Аҳамиятли жиҳати, ўн учинчи бор ўтказилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида илк бор қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади. 

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, қочоқлар бу - ижтимоий, сиёсий ёки бошқа жиддий сабабларга кўра, ўз ватанидан чиқиб кетган инсонлар сифатида тушунилади. Уларда асосий ватанлари номидан халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан қочоқлар жамоаси сифатида иштирок этиши таъминлаб келинмоқда.

Кураш бўйича халқаро мусобақалар тарихида ҳам бу илк бор юз бермоқда. Қочоқлар жамоалари тўғрисидаги қарор 2023 йил Ашхабодда бўлиб ўтган IKA Конгресси ва 2024 йил Дубай шаҳрида ўтказилган IKA Бошқарув қўмитаси йиғилишларида муҳокама қилинган ва тегишли нормативлар қабул қилинган.

Эндиликда қочоқлар жамоаси Халқаро Кураш ассоциацияси тақвимидаги барча мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Бунда жинс тоифасидан ташқари ирқи, миллати ва ижтимоий келиб чиқишлари ҳисобга олинмайди. Жамоа Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан координация қилинади.

Халқаро Олимпия қўмитаси стандартлари асосида жамоанинг байроғи ва мадҳияси сифатида Халқаро Кураш ассоциациясининг байроқ ва мадҳиясидан фойдаланилади. Теҳрон гиламларида қочоқлар жамоаси сафида 5 нафар аёл курашчи медаллар учун баҳсларга киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг