UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0

09 апр 14:53
Янгиликлар

Кураш

Кураш Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритилади

Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Ассамблеяда сайлов жараёнидан ташқари, Миллий олимпия қўмиталари ва Халқаро спорт федерациялари ўртасида қатор соҳаларни биргаликда ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича музокаралар олиб борилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этяпти.

Биз учун қувонарлиси, ўзбек халқининг миллий спорт тури ҳисобланмиш Кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиладиган бўлди.

“Биз ташкилот президенти ва Бош котиби билан Курашни Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиш масаласини муҳокама қилдик. Ғоя маъқулланди. Биз Халқаро Кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари департаменти директори Хайдар Фармон билан ҳам бу масала бўйича алоқага чиқдик ва у киши ҳам фикримизни қўллаб-қувватлади. Курашни 2021 йилги Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиш учун кеч бўлса-да, 2025 йилги мусобақага қўшишнинг имкони бор. Насиб қилса, курашчиларимиз Ислом бирдамлиги спорт ўйинларида ҳам ўз маҳоратларини намойиш қилишади”, – деди Жасур Матчанов.

Бизни қувонтирадиган жиҳати, Кураш тобора кўплаб комплекс спорт мусобақалари дастурига кириб бормоқда. Дастлаб 2017 йили Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари, кейинчалик 2018 йил Индонезия мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинлари дастурига кирган Кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари оиласида.

Эслатиб ўтамиз, Жакартада Кураш бўйича 7 вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналган эди. Яқинда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах ва Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари департаменти директори Хайдар Фармоннинг юртимизга ташриф буюрган ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов билан ўтган учрашувдан сўнг кейинги Осиё ўйинларида кураш бўйича 15 та медаллар жамланмаси ўйналиши борасида келишувга эришилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг