UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

14 окт 11:32
Янгиликлар

Кураш

Кураш Ислом Бирдамлик ўйинлари дастурига киритилди

Халқаро Кураш Ассоциациясининг (IKA) маълум қилишича, кураш Ислом Бирдамлик ўйинлари дастуридан жой олди.

Мазкур комплекс турнир 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Насcирининг Осиё ва Африкадаги барча миллий Кураш федерацияларига юборган расмий хатида қайд этилишича, ушбу мусобақада иштирок этиш имконияти барча Ислом мамлакатлари федерациялари учун очиқ ҳисобланади.

Ташкилотчилар билан келишувга кўра, ҳар бир мамлакат делегацияси учун 6 нафар иштирокчига бепул турар жой ва овқатланиш таъминланади. Улар 2 нафар мураббий, 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчидан иборат бўлиши талаб этилади.

Кураш беллашувлари эркаклар ўртасида –66 кг, –81 кг, аёллар ўртасида эса –57 кг, –70 кг вазн тоифаларида ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг