UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Барселона" "Манчестер Сити"га 8 млн евро тўлашига тўғри келади 0 16:42Дана Уайт Усман Нурмагомедовни UFC'га жалб қилиш ҳақидаги саволга битта сўз билан жавоб берди 0 15:16Бугун Синдаров Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 14:41Сербиядаги илк UFC турнири ташкилотнинг иккита рекордини янгилади 0 14:17Элдорбек Усмонов АҚШдаги турнирда биринчи бўлди 0 14:15Франциянинг олти карра чемпиони профессионал мақомидан маҳрум бўлиши мумкин 0 13:48Нурмагомедов: "Ҳаммасини Ислам Махачевнинг маслаҳати ҳал қилди" 0 13:17Ўзбекистон хоккейи йўқолиб кетиш хавфи остида: хоккейчилар ва ота-оналар Президентга мурожаат қилди 0 12:39Уильям Сепеда WBC чемпиони! Мураталла IBF камарини ҳимоя қилди 0 12:14Суперлига. Бугун иккита ўйин гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор"да техник мағлубият 0 11:46Canadian Open. Учинчи ракеткамиз асосий тўрга йўл олди 0 11:11Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз ҳам шоҳсупада (ФОТО) 0 10:42Тўрт нафар эркин курашчимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:13"Брентфорд" клуб тарихидаги рекорд харидни эълон қилди 0 09:44Арман Царукян иштирокидаги беллашув муддатидан аввал якунланди 0

18 ноя 12:04
Янгиликлар

Кураш

Кураш. Ўзбекистон чемпионатида чет элликлар!

Самарқандда кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати катта ҳаяжон билан бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида ўтказилганлиги сабабли чемпионат жараёнида иштирокчилар, кураш ишқибозлари Ватанимиз рамзи бўлган ҳур байроғимизни мағрурона сарбаланд этиб туришди.

Яна бир ўзига хос жиҳат, Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан юртимизга ташриф буюрган чет эллик сайёҳларнинг кураш мусобақалари томошасига жалб этилганлиги ёш курашчиларнинг шиддатига шиддат қўшди. 

Муҳими, хорижлик меҳмонлар Ўзбек курашининг ёшлар иштирокидаги жозибасидан баҳраманд бўлишди. Бу миллий қадриятларимиз, спорт турларимизнинг халқаро тарғиботи йўлида хайрли иш бўлди.  

- Англиянинг Ўзбекистондаги туризм элчисиман. Бизни ажойиб спорт байрами - кураш мусобақасига таклиф этишгани учун ташкилотчиларга рахмат айтмоқчиман. Яқинда Самарқандда марафон мусобақаларида қатнашдик, волейбол ўйинларига гувох бўлдик. Энди эса бу ердамиз. Кейинги 3-4 ой ичида Ўзбекистонда, хусусан Самарқандда шунчалик кўп спорт байрамлари бўлаяптики, гўёки мамлакат бўйлаб катта спорт карнавали давом этаётгандек. Кураш спорт турини 10 йиллардан бери биланман. Бизда, Англияда ҳам кураш турнирлари ўтказилади. Ўзбекистоннинг миллий шарафи бўлган бу спорт тури Олимпия ўйинларининг бир бўлаги бўлган Осиёдан жой олганлигидан хабардормиз, - деди Саби Ибитцин.


Жами 800 нафардан ошиқ бўлғуси чемпионлар қатнашган мусобақада қизлар 9 та, ўғил болалар 11 та вазнда медаллар учун беллашишди. 

Муросасиз баҳслар натижасига кўра, ўз вазн тоифаларида ўғил болалардан Фахриёр Нурсодиқов (-42 кг), Элбек Қобилов (-46 кг), Қувончбек Садинов (-50 кг), Ойбек Орифбоев (-55 кг), Шуҳрат Шарипов (-60 кг), Ҳамид Ҳайдаров (-65 кг), Жавлон Хайруллаев (-71 кг), Нурбек Муртазаев (-77 кг), Жаҳонгир Маматраҳимов (-83 кг), Ўткир Тўрабоев (-90 кг) ва Асрор Нортожиев (+90 кг), қизлардан Мадина Ҳасанбоева (-36 кг), Камола Шодиева (-40 кг), Гулжамол Тангриберганова (-44 кг), Эъзоза Абдумўминова (-48 кг), Чарос Сулаймонова (-52 кг), Диспина Бочкова (-57 кг), Азиза Умарова (-63 кг), Шаҳноза Бозорова (-70 кг) ва Моҳинур Пармонова (+70 кг) чемпионлик шохсупасига кўтарилишди. 

Медаллар жамланмаси бўйича эса Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри ёш курашчилари энг кўп олтин, кумуш ва бронза медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида етакчилик қилишди.

- Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тақвим режаси асосида ўтказилган ушбу чемпионат ҳақиқий маънода иқтидорли ёшларни саралаш, келажакда ватанимиз шарафини халқаро спорт майдонларида муносиб ҳимоя этадиган истеъдодлар авлоди етишиб чиқаётганлигини кўрсатди, - дейди Ўзбекистон кураш федерацияси илмий назорат кенгаши раиси Олим Хайитов. - Мусобақа жараёнида терма жамоа тренерлари, тажрибали мураббийлар иштирокида ҳар бир спортчининг ҳаракатини таҳлил этиб бордик. Эндиги вазифа, уларда халқаро мусобақаларга кўникмани шакллантирмоғимиз лозим. Шундагина кўзланган натижага эришамиз. Яъни, бу ёшлар орасидан бўлғуси Абдуллалар, Ришодлар, Шарофлар, Шералию Муҳсинлар етишиб чиқади.

Икки кун давом этган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тўлқин РЎЗИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг