UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

22 окт 11:12
Янгиликлар

Кураш, Ўқ отиш

Кураш ва ўқ отиш спорт турларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди

Теглар :  КурашЎқ отиш
Спорт вазири Адҳам Икрамов кураш ва ўқ отиш спорт турларини ривожлантириш масалалари юзасидан тақдимотлар билан танишди.

Дастлаб, кураш спорт турини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, унда мазкур спорт турини янада оммалаштириш, бу орқали иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, ўқ отиш спорт турини ривожлантириш бўйича  ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа ўқ отиш спорт тури оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олишни такомиллаштириш ҳамда уларни тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, ўқ отиш спорт тури бўйича инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Тақдимот якунида Спорт вазири Адҳам Икрамов соҳани янада ривожлантириш бўйича масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг