UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

03 окт 12:12
Янгиликлар

Кураш, Осиё ўйинлари, Фотогалерея

Курашчиларимиз Осиё ўйинларини 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади

30 сентябрь - 2 октябрь кунлари Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари доирасида кураш беллашувлари бўлиб ўтди.

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам мазкур мусобақада иштирок этди ва умумжамоа ҳисобида 4 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди.

Терма жамоамиз сафида совриндор бўлган курашчиларимиз рўйхати: 

Эркаклар:

-66 кг: Артём Штурбабин (олтин)

-81 кг:Умид Эсанов (олтин)

+90 кг: Муҳсин Ҳисомиддинов (олтин)

Аёллар:

-52 кг: Ҳилола Ортиқбоева (олтин)

-52 кг: Ситора Элмуродова (кумуш)

-70 кг: Маликахон Қаҳҳорова (бронза)

Мезбон хитойликлар эса 2 та олтин медаль билан рўйхатда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўринни банд қилган Эрон Ислом Республикаси курашчилари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган. Бундан ташқари, Жанубий Корея, Туркманистон ва Қозоғистон спортчилари ҳам яхши натижаларга эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг