UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Азат Максум ACA билан шартнома имзолади 0 18:11Конорга спарринг шерик бўлган ҳамюртимиз нуфузли ММА Лигаси билан шартнома имзолади 0 17:23ЖЧ-2026`да иштирок этадиган мураббийлар қанча маош олишади? Каннаваро Топ-5`да! 0 16:51Усик ва Дана Уайт 2026 йилда спортдаги таъсир доираси кенг 100 киши рўйхатига кирди 0 16:262026 йилнинг энг абжир “шунқорлари” аниқланди 0 16:02Жанги бекор бўлган Нурмагомедовга янги рақиб берилди 0 15:38Сўнгги тўртта ЖЧ ғолибини тўғри топган EA Sports бу сафар ҳам башорат берди 0 15:14UFC`нинг янги рейтинглари сунъий интеллект томонидан шакллантирилади 0 14:47Нурмагомедовнинг Мартинесга қарши жанги бекор қилинди. Сабаби маълум! 0 14:23WBO рейтинги янгиланди, Жалоловнинг ўрнида ўзгариш борми? 0 13:49Фабио Каннаваро: "Ўзбекистонликларга айтадиган гапимиз шу..." 0 13:13FIDE Circuit 2026-2027: Абдусатторов етакчиликни сақлаб қолди, Синдаровчи? 0 12:25UFC Freedom 250 иштирокчиларининг якуний таркиби ва жанглар тартиби тасдиқланди 0 11:49Бекзод Абдураҳмонов дебют қиладиган, Чимаев, Царукян ва Фергюсон иштирок этадиган RAF 10 турнирининг тўлиқ карди маълум 0 11:16"Бенфика" Моуриньюнинг ўрнини ким эгаллашини эълон қилди 0

17 мар 14:35
Янгиликлар

Теннис

Кутганмидингиз? Тошкент яна бир нуфузли катта теннис мусобақасига мезбонлик қилади!

Пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасидаги халқаро Billie Jean King мусобақаси ўтказилади.

Ҳа, кўпчилик теннис иҳлосмандлари "Дэвис Кубоги"да АҚШга қарши ўтказилган ўйинлардан сўнг камида бир ёки икки йилга катта теннис ўйинларидан (мезбонликдаги) мосуво бўлдик, деб ўйлагани аниқ.

Аммо, ундай эмас. Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. 11-15 апрель кунлари пойтахтимизда жойлашган Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида Billie Jean King кубогининг Осиё ва Океания биринчи гуруҳидан ўрин олган ўйинлар ўтказилади.

Аёллар ўртасида ўтадиган ушбу мусобақанинг Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган — Осиё ва Океания биринчи гуруҳида бизга Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд рақиблик қилади. Ушбу олтилалик гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамолар плей-оффга, сўнгги иккита ўриндаги жамоалар эса иккинчи гуруҳга тушади.

Тошкентга келувчи терма жамоаларнинг таркиблари ҳам маълум бўлиб улгурган, аммо негадир ушбу мусобақанинг ҳатто ўтказилиши ҳақида Ўзбекистон теннис федерацияси ҳалигача оғиз очгани йўқ. Ваҳоланки, мусобақа стартига бир ойдан кам вақт қолди.


Ўзбекистон аёллар термаси мазкур мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этиши айтилган:

Нигина Абдураимова (1994, WTA-175)
Оқгул Омонмуродова (1984)
Севиль Юлдашева (2002, WTA-992)
Мафтунабону Қаҳрамонова (2005).

Жамоа сардори — Оқгул Оманмуродова.


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўтган йили мазкур мусобақанинг Осиё ва Океания иккинчи гуруҳида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритган эди. Плей-оффда Мўғулистонни енгган ракеткаларимиз ўшанда биринчи гуруҳ йўлланмасини қўлга киритган эди.

Айни дамда жамоамиз Billie Jean King рейтингида 122 терма орасида 39-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу турнир орқали ўз ўрнимизни янада яхшилаб олиш имконияти мавжуд.

Термамиз мазкур мусобақада 15-марта иштирок этмоқда. Ушбу турнирда илк бор 1995 йилда кортга чиққан ҳамюртларимизнинг энг яхши иштироки 2008 йилга тўғри келади. Ўшанда теннисчиларимиз иккинчи жаҳон гуруҳининг плей-офф баҳсларигача етиб боришган эди.

Таркибларни кўриб, очиғи аутсайдерлардан эканимизни пайқаш қийин эмас. Аммо, аёллар ўртасидаги теннисимизда яна бир ёш авлод етишиб чиқаётгани, уларни илк бор катта синов кутаётганини кўриш ҳам қизиқ.

Қисқаси, кетма-кет иккинчи ойда ҳам ўзбекистонлик теннис мухлислари зерикиб қолмасликлари тайин.

Диёр Мавлонов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 мар 20:10:05
Asror Abdukadirov
Оқгулни Нигинани нафақага чиқарселаям бўларди энди!
Пенсилнерку булар ёшлага йўл берила энди!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг