UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

12 апр 11:51
Янгиликлар

Оғир атлетика

Кутилмаган хабар: Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Рустам Жангабоев спортдан вақтинча четлатилди

Халқаро оғир атлетика федерацияси – IWF хабарига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабоевнинг допинг намунаси ўсиш гормони (hGH) бўйича салбий таҳлил натижаларини берган.

11 апрель куни IWF сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, Жангабоев антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан вақтинча четлатилди.

Қайд этилишича, агар спортчи антидопинг қоидаларини бузмагани аниқланса, унда бу ҳақдаги тегишли қарор ҳам эълон қилинади. 

IWF иш юзасидан суриштирув жараёни якунлангунига қадар қўшимча маълумот бермаслиги айтилади.

Маълумот учун: Рустам Жангабоев 1993 йил 25 август куни туғилган, мусобақаларда 105 килограммдан юқори вазн тоифасида қатнашади. 2018 йилги жаҳон чемпионати совриндори, 2017 йил Ашхабодда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари чемпиони, Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 апр 12:22:14
Dilshot Solihov
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха яхши иш бўлмабди. Қозоғистон оғир атлетикасидаги қора булутлар энди бизни спортчиларни таъқиб қила бошлади шекилли. Нима бўлганидаям рухни тушурмаслик керак ва янаям кучли бўлиб қайтиш керак.
Yana bilmadimu yaqindagina Amerikadagi mufaqiyatan so'ng bizning sportchilarga yanada qo'shtirnoq ichidagi etibor kucheyadi.
   
12 апр 11:59:31
Bek
Ха яхши иш бўлмабди. Қозоғистон оғир атлетикасидаги қора булутлар энди бизни спортчиларни таъқиб қила бошлади шекилли. Нима бўлганидаям рухни тушурмаслик керак ва янаям кучли бўлиб қайтиш керак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг