UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

16 фев 20:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар: Токио Олимпиадаси учун ўтказиладиган лицензион мусобақа бекор қилинди

Теглар :  БоксТокио-2020
Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан бокс бўйича Токио-2020 лицензион мусобақасини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи ушбу спорт тури бўйича Парижда ўтиши режалаштирилган жаҳон лицензион мусобақаси бекор қилинганини расман тасдиқлади.

Бу борада барча Миллий олимпия қўмиталарга расмий хабар юборилмоқда.

Хабарда бутун дунёда янги эпидемиологик вазиятнинг қайта авж олаётгани, спортчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ташкилотнинг асосий мақсади экани сабаб қилиб кўрсатилган. Шу тариқа, июнь ойида Парижда ўтадиган жаҳон лицензион мусобақаси ўтказилмайдиган бўлди.

Ҳозирда бокс бўйича 53 та йўлланма (32 эркаклар ва 21 аёллар) тақсимланмай қолган эди. Маълум қилинишича, ушбу квоталар барча қитъаларга боксчиларнинг Олимпия вазн тоифаларидаги рейтинг поғоналарига қараб тарқатилади. Бунда сўнгги 4 йил (2017-2021) орасида ўтказилган халқаро мусобақалар инобатга олинади. Бунгача ўтказилмаган Америка ва Европа қитъаларидаги саралаш мусобақалари май-июнь ойларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йил Иорданияда ўтган лицензион мусобақа орқали 7 та (6 эркак ва 1 аёл) йўлланмани қўлга киритган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 фев 21:30:38
Elmurod
Ammo lkn ezdi odamdi
   
16 фев 20:39:03
Jalol Axmedov
75 uxladi 81da Dilshod ilinadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг