UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

30 окт 08:50
Янгиликлар

Футбол

Ла Лига. “Атлетико” ва “Барселона”дан ғалаба, “Севилья”да дуранг

Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Амалдаги мамлакат чемпиони “Барселона” ўз майдонида “Гранада” клубини қийинчилик билан мағлуб этди. Ягона гол 48-дақиқада Рафинья томонидан киритилди.

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўз мухлислари кўз ўнгида “Малага”дан 4:2 ҳисобида устун келди. Хихоннинг “Спортинг” клуби меҳмони бўлган “Севилья” эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Турнир жадвалида Мадриднинг “Реал” клуби 24 очко билан пешқадамлик қиляпти. “Барселона” 22 очко билан иккинчи, “Алтетико” эса 21 очко билан учинчи ўринни банд этган.

Испания чемпионати, 10-тур

СПОРТИНГ ХИХОН – СЕВИЛЬЯ 1:1 (1:1, 0:0)

“Эл Молиньон” стадиони

Голлар: 0:1 – 4 Вьетто, 1:1 – 20 Гомес.

“Спортинг Хихон” – Куэльяр, Кастельяно, Хорхе Мере, Аморебьета, Канелья, Гомес (Лора, 82), Альварес, Касес, Лопес (Бурги, 69), Вигера, Чоп (Нди, 70).

“Севилья” – Рико, Каррису, Рами, Меркадо, Мариано, Насри (Иборра, 46), Нзонзи, Витоло, Васкес, Вьетто, Бен-Йеддер (Сарабия, 74).

Огоҳлантиришлар: Лопес (6), Куэльяр (23), Меркадо (23), Чоп (24), Гомес (26), Касес (71), Аморебьета (83), Каррису (90).

АТЛЕТИКО – МАЛАГА 4:2 (3:1, 1:1)

“Висенте Кальдерон” стадиони

Голлар: 1:0 – 7 Феррейра Карраско, 2:0 – 24 Гамейро, 2:1 – 31 Сандро Рамирес, 3:1 – 44 Гамейро, 3:2 – 64 Камачо, 4:2 – 86 Феррейра Карраско.

“Атлетико” – Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Гайтан (Корреа, 31), Габи, Сауль, Феррейра Карраско, Гамейро (Тиагу, 65), Гризманн (Люка Эрнандес, 61).

“Малага” – Камени, Росалес, Коне (Эн-Несири, 63), Вильянуэва, Рикка, Хуан Карлос, Хони Родригес (Аньор, 59), Форнальс (Дуда, 72), Камачо, Чори Кастро, Сандро Рамирес.

Огоҳлантиришлар: Чори Кастро (43), Савич (49), Вильянуэва (73), Рикка (77), Облак (77), Сауль (84), Камачо (90).

Четлатишлар: Савич (60), Чори Кастро (88).

БАРСЕЛОНА – ГРАНАДА 1:0 (0:0, 1:0)

“Камп Ноу” стадиони

Гол: 1:0 – 48 Рафинья.

“Барселона” – тер Стеген, Месси, Умтити, Динь, Суарес (Андре Гомеш, 71), Маскерано, Рафинья, Серджи Роберто, Ракитич, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 83).

“Гранада” – Очоа, Сонье, Ломбан, Рубен Везу, Силва, Перейра (Бога, 60), Агбо, Карсела-Гонсалес, Куэнка, Тораль (Сержи Сампер, 77), Кравец (Барраль, 72).

Огоҳлантиришлар: Силва (11), Тораль (73), Ломбан (79), Неймар (87), Рубен Везу (87).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг