UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

23 апр 09:09
Янгиликлар

Теннис

Laureus. Новак Жокович йил спортчиси деб топилди

"Катта Дубулға" турнирларининг 24 карра ғолиби Новак Жокович яна бир бор нуфузли Laureus совринини қўлга киритди.

Сербиялик теннисчи Laureus World Sports Awards томонидан йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилди. Ушбу мукофот 2023 йилда яхши натижа қайд этган спортчилар ҳамда жамоаларга тақдим этилади. 

Дунёнинг биринчи ракеткаси ушбу номинацияда футболчилар Лионель Месси, Эрлинг Холанд, "Формула 1" пойгачиси Макс Ферстаппен, енгил атлетикачилар Ноа Лайлс ҳамда Арман Дюплантисни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович 2012, 2015, 2016 ва 2019 йилларда ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди. Рожер Федерер 6 карра Laureus соҳиби бўлган, айнан швейцариялик ушбу совринни энг кўп қўлга киритган спортчи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг