UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0

30 авг 09:23
Янгиликлар

Дзюдо

Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор!

Швейцариянинг Лозанна шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг учинчи куни оғир вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади.

Бугун мусобақанинг сўнгги куни эркаклар ўртасида -90, -100, +100 кг, аёлларда эса -78, +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар дзюдочисига мухлислик қиламиз. Улар орасида Париж-2024 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев ҳам бор. 

Бугунги саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 12:30да бошланади. 


Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимизнинг илк давра баҳслари:

-90 кг: Нурбек Муртазоев – Вугар Талибов (Озарбайжон)/Акаки Жапаридзе (Грузия)

-90 кг: Умар Бозоров – Ноа Кристианс (Бельгия)/Лассе Шрейвер (Германия)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев – Марат Байкамуров (Қозоғистон)

-100 кг: Тўлқинбек Турдиев – Максимс Дуиновс (Латвия)

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Мунир Эртуг (Туркия)


ҚИЗЛАР

-78 кг: Барчиной Қодирова – Элиза Вроблевска (Польша)

-78 кг: Маржона Кўчимова – Александра Рьябченко (Россия) 

+78 кг: Умида Ниғматова – Аида Тоишибекова (Қозоғистон)/Фернанда Куимбира (Ангола)

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Оксана Дьяценко (Молдова)  


Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг икки кунлик беллашувларида Арслонбек Тожиев (-81 кг) кумуш, Самариддин Қўчқоров (-60 кг) эса бронза медалини қўлга киритган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг