29 авг 10:12
Янгиликлар
Дзюдо
Lausanne Grand Slam 2026. Бугун тўрт нафар дзюдочимиз татамига чиқади
Швейцариянинг Лозанна шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади.
Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар дзюдочисига мухлислик қиламиз. Бугунги саралаш баҳслари ҳам бизнинг вақт билан соат 11:30да бошланади. Дзюдочиларимизга бўлажак муросасиз беллашувларда ғалаба ва омад ёр бўлсин.
Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимизнинг илк давра баҳслари:
-81 кг: Арслонбек Тожиев – Максим Малшч (Германия)
-63 кг: Маржона Нуруллоева – Рената Зачова (Чехия)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Тамара Лишченко (Россия)
-70 кг: Ширинжон Юлдашева – Катарзина Собиерайска (Польша)
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг илк куни -60 вазн тоифасидаги вакилимиз Самариддин Қўчқоров бронза медали билан бирга қимматли 500 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар