UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

08 фев 12:05
Янгиликлар

Футбол

Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди

Бугун хорижда тўп тепаётган бир неча нафар футболчиларимиз ўз жамоаларида навбатдаги учрашувини ўтказади.

- Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" Англия кубогида "Лейтон" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:15 да бошланади. Ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси фақат АПЛ доирасида "Челси"га қарши майдонга тушди.  

- БАА Про лигасининг 15-турида Азиз Ғаниев ҳаракат қиладиган "Ал Батеҳ" меҳмонда "Ал Айн"га қарши саф тортади. Маълумот учун, айни пайтда турнир жадвалида мезбонлар 5-ўринда кетаётган бўлса, "Ал Батеҳ" 12-поғонани эгаллаб турибди. Ушбу беллашув 18:20да старт олади.  

- Амирликлар чемпионатида бугун Ҳожимат Эркинов ўйнайдиган "Ал Ваҳда" ўз майдонида "Хорфаккан"ни қабул қилади. "Ал Ваҳда" жадвалда олтинчи, унинг рақиби эса ўнинчи ўринда кетмоқда. Бу ўйин 21:00да бўлиб ўтади.  

- Туркия Суперлигасининг 23-турида Азиз Турғунбоев тўп тепадиган "Сивасспор" "Бешиктош"ни меҳмон қилади. Жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликни 21:00дан бошлаб кузатишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг