UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

31 авг 21:06
Янгиликлар

Футбол

Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида расман маълум қилди.

"Узоқ ўйланганимдан сўнг, ҳаммага шуни маълум қилмоқчиманки, мен миллий терма жамоадаги фаолиятимни якунлаяпман... Бу оғриқли қарор, лекин ҳозир энг тўғри вақт эканлигини тушуниб етдим. Қасам ичаманки, мен ҳар доим бор кучимни берганман, нафақат биз ҳамма нарсани ютган сўнгги йилларда, балки ундан олдин ҳам. Ҳар доим курашганман ва бу либос учун боримни берганман, сизларга қувонч улашиш ва футбол орқали аргентиналик эканлигингиздан фахрланишингизни таъминлаш учун ҳаракат қилганман. Вақт оз қолди, китоб боблари ёпилмоқда ва сўнгги боб менга қаттиқ оғриқ беряпти. Мен миллий терма жамоада бўлишни яхши кўрардим, яхши кўраман ва доим шундай бўлиб қолади. Бор кучимни бердим; энди берадиган ҳеч нарсам қолмади, қолаверса, ортимдан жуда иқтидорли ёш ўйинчилар келмоқда, улар у ерда бўлишга лойиқ. Бу 20 йил давомидаги барча муҳаббат учун раҳмат.

Оила аъзоларимга ҳар доим ёнимда бўлганлари, бу гўзал, аммо қийин йўлда ҳамроҳлик қилганлари учун раҳмат. Мен билан бирга бўлган ҳар бир мураббий, жамоадош ва менежерларга ташаккур. Мен ўзим билан унутилмас хотиралар ва лаҳзаларни олиб кетяпман. Сизларга ва жамоадошларимга эртакнамо лаҳзаларни ҳадя этганимдан хотиржамлик ва ғурур туйғуси билан кетяпман. Буларнинг барчасини сизлар билан бирга бошдан кечириш ақл бовар қилмас эди.

Сизларни яхши кўраман! Мени аргентиналик қилганинг учун сенга раҳмат, Худойим. Олға, Аргентина!

Бу сўзларни 21 июль куни, финалдан икки кун ўтиб ёзган эдим. Отам билан содир бўлган воқеадан кейин эса, бунга янада кўпроқ амин бўлдим", — деб ёзди Месси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Месси Аргентина терма жамоаси таркибида 2022 йилги жаҳон чемпиони, 2021 ва 2024 йилги Америка кубоги соҳиби, 2022 йилги Финалиссима ғолиби ҳамда 2008 йилги Олимпиада чемпиони бўлган.

Ҳаммаси учун раҳмат, ЛЕО!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг