UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

11 дек 11:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Леон Эдвардс - Колби Ковингтон чемпионлик баҳсига захира жангчиси тайинланди

17 декабрь куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида UFC 296 турнири ўтказилади.

Турнирнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида британиялик чемпион Леон Эдвардс ҳамда америкалик даъвогар Колби Ковингтон ўртасида кечади. Яна бир АҚШ вакили Белал Муҳаммад ушбу титул жангида захира жангчиси бўлади. Бу ҳақда Муҳаммаднинг ўзи MMA Junkie нашри билан суҳбатда маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Леон Эдвардс сўнгги жангини 2023 йил март ойида Камару Усманга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Унинг ҳисобида 21 ғалаба ва 3 та мағлубият бор.

Ковингтон эса 2022 йилнинг март ойида Хорхе Масвидалга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучган эди. Унинг ҳисобида 17 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг