UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

06 апр 12:34
Янгиликлар

Баскетбол

«Лейкерс» плей-оффда иштирок этиш имкониятини йўқотди. ЛеБрон Жеймс фаолиятида 4-марта плей-оффни ўтказиб юборади

Теглар :  NBA
«Лейкерс» бугун тонгда «Финикс»га сафарда 110-121 ҳисобида мағлуб бўлди ва NBA плей-оффига чиқиш имкониятини йўқотди.

Ғарбий конференцияда плей-оффга чиқиш учун сўнгги йўлланма бироз аввал «Денвер»ни мағлуб этган (116:97) «Сан-Антонио»га насиб этди.

«Лейкерс» етакчиси ЛеБрон Жеймс ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Жамоа форварди сўнгги бешта ўйиннинг тўрттасида майдонга тушмади. Рассел Уэстбрук (28 очко) ва Энтони Дэвиснинг (21 очко ва 13 рибанд) саъй-ҳаракатлари ўтган йилги финалчи ва жорий чемпионат пешқадамини мағлуб этиш учун етарли бўлмади.

37 ёшли Жеймс фаолиятида тўртинчи марта плей-офф босқичини ўтказиб юборади. Тўрт карра NBA чемпиони 2003/04 ва 2004/05 йилларда, шунингдек, «Лейкерс»даги биринчи мавсумида (2018/19) плей-оффни ўтказиб юборган эди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг