UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

26 апр 11:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Лицензия учун сўнгги имкониятдан фойдаланадиган аёллар кураши жамоамиз таркиби маълум

Хабарингиз бор, 9-12 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади.

Барча қитъа курашчилари Париж-2024 Олимпиадасига бериладиган лицензияларни қўлга киритиш учун сўнгги имкониятдан фойдаланишади. Улар орасида табиийки, Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоаси ҳам бўлади. Бишкекдаги Осиё лицензион турниридан кейин Ўзбекистон спорт курашларида 7 та лицензия бор. Яна 11 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор.   

Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 18 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналади - эркин кураш (6 та), юнон-рум кураши (6 та) ва аёллар кураши (6 та). Абдурауф Бозорбоев мураббийлигидаги аёллар кураши терма жамоамиз Бишкекдаги турнирда 1 та лицензия қўлга киритиб, бу борада янги тарих саҳифаси очган эди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) ўз йўлланмаси билан Олимпиадада қатнашадиган биринчи ўзбек курашчиси сифатида тарихга киради. 

Бизга етиб келган маълумотларга таянадиган бўлсак, Истанбулдаги сўнгги лицензион турнирда 3 нафар курашчи қизимиз Париж-2024 Олимпия ўйинларига бериладиган йўлланмалар учун баҳс олиб боради. Шоҳида Аҳмедова (-53 кг), Лайлохон Собирова (-57 кг) ва Набира Эсенбаева (-68 кг) Истанбул гиламларида лицензиялар учун баҳсларга киришади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг