UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 июл 21:03
Янгиликлар

Футбол

Лига Кубоги. АГМК - "Бунёдкор" учрашувида 7 та гол урилди

Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида Бобурбек Йўлдошев ҳисобни очди - 1:0. 20-дақиқада Миржамол Қосимов собиқ клуби дарвозасига гол урди - 2:0. Учрашувнинг 27-дақиқасида Санжар Риҳсибоев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди - 2:1. Учрашувнинг 55-дақиқасида Зафар Полвонов гол урди - 3:1. 

Голларга бой баҳснинг 71-дақиқасида Хуршид Ғиёсов пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 3:2. Кейинги дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни тенглаштирди - 3:3. 75-дақиқада Санъат Шихов яна бир бор мезбонларни олдинга олиб чиқди - 4:3. 

Ўйинда ғалаба қозонган АГМК кейинги босқичга чиқди, "Бунёдкор" эса гуруҳда қолиб кетди.

Ўзбекистон Лига Кубоги, 3-тур.

АГМК (Олмалиқ) — "Бунёдкор” (Тошкент) 4:3

5 июль 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 

Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, О.Калаходжаев, С.Нишонбоев

Голлар: Бобурбек Йўлдошев 7, - 1:0. Миржамол Қосимов 20, - 2:0. Санжар Риҳсибоев 27, - 2:1. Зафар Полвонов 55, - 3:1. Хуршид Ғиёсов 71 пенальти, - 3:2. Миржаҳон Мираҳмадов 72, - 3:3. Санъат Шихов 75, - 4:3.

АГМК: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов (Камрон Саидазимов, 70), Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Камрон Абдулҳамидов, 70), Зоҳир Пиримов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов, 77), Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев.

"Бунёдкор": Элдор Адҳамов, Бобур Фарҳодов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Қодирқулов, Владислав Нуриев (Валерий Акопов, 66), Санжар Риҳсибоев (Фарруҳ Икромов, 87), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Миржаҳон Мираҳмадов, 57). 

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 48, Бобурбек Йўлдошев 70.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг