18 окт 17:21
Янгиликлар
Футбол
Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси MLS ўйинида "Атланта Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан (3:1) сўнг пост эълон қилди.
Аргентиналик футболчи Атлантадаги стадион унда яқиндаги ёқимли хотиралар билан боғлиқлигини таъкидлади.
"Интер Майами" билан яқиндагина менга ажойиб хотираларни тақдим этган стадионда яна бир ғалаба...", — деб ёзди Месси ижтимоий тармоқларда.
Учрашув Атлантадаги "Мерседес-Бенц Стэдиум"да бўлиб ўтди. Месси иккита гол урди, меҳмонлар таркибидаги яна бир гол Херман Бертераме ҳисобига ёзиб қўйилди. Луис Суарес эса ўз ҳисобига иккита голли узатмани расмийлаштириб қўйди.
MLS мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида "Атланта" "Чикаго Файр" билан куч синашади.

Ҳавола :
Фикрлар