UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

08 авг 16:01
Янгиликлар

Футбол

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди

Москванинг "Локомотив" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддинов мухлисларга таништирилди.

Бугун "темирйўлчилар" дастлаб кеча бўлиб ўтган Россия Суперкубоги доирасидаги "Зенит"га қарши ўйиндан сўнг тикланиш машқларини бажаришди. Эътиборлиси машғулот очиқ ўтди ва стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Жамоа шу орқали янги мавсум олдидан мухлислар билан ўзига хос учрашув ташкил этди. 

Юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан кейин клубга келган янги футболчилар таништирилди. Дастлаб ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов "Локомотив" ўйинчиси сифатида мухлисларга таништирилди. Ҳамюртимиз таништирув жараёнида ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.


"Барчага хайрли кун. Бу ерда ажойиб мухлислар борлигини биламан. Барчани хурсанд қилиш учун боримни бераман.

Алексей Миранчукдан кўп нарса ўрганишим керак. Бу менга фойдали бўлади деб ўйлайман. Миранчук ҳужумни якунлашда жуда босиқ. У пенальтиларни ҳам совуққонлик билан бажаради. Мен ҳам унга ўхшашни истайман.

Босим йўқ, аммо масъулият бор. Сабаби кўпчилик мени кузатади. Шу боис икки карра кўпроқ ишлашим керак. Бу борада Алексей Миранчук, мураббийлар менга ёрдам беришмоқда", - дейди Жасур Жалолиддинов.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг