UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

07 дек 12:06
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic. Абдусатторов рапид мусобақасининг илк куни 5 та партиядан 4 тасини ютди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири якунланганидан сўнг мусобақанинг рапид баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг биринчи куни иштирокчилар 5 та турда ҳисоб-китоб қилишди. London Chess Classic турнирида чемпион бўлган Нодирбек Абдусатторов рапид баҳсларининг илк куни 5 та учрашувдан 4 тасида ғалаба қозонди. Кетма-кет англиялик Бени Сисупалан, украиналик Максим Ларчиков, нидерландияликлар Тим Груттер, Элин Руберс мағлуб этилди. Бешинчи турда эса ҳамюртимиз украиналик гроссмейстер Павел Эльяновга имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугун турнирда яна 5 та тур партиялари ўйналади. Ҳозирча Нодирбек 5 имкониятдан 4 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 23-поғонадан жой олган. Америкалик Леньер Домингес Перез, украиналик Павел Эльянов ва яна бир АҚШ вакили Сэм Шанклэнд юз фоизлик кўрсаткич, яъни 5 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Ўн бир нафар шахматчи ҳисобида 4,5 очкодан бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг