UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

14 янв 09:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лондондаги UFC турнирининг асосий жанги эълон қилинди

UFC икки ойдан сўнг Лондон шаҳрига қайтади.

Ташкилотчилар 22 март кунги оқшомнинг марказий жангини эълон қилишди. Яримўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Леон Эдвардс UFC Fight Night 255 турнирида ўз мухлислари кўз ўнгида жанг ўтказади. Британиялик аралаш яккакураш устаси шу куни дивизион рейтингининг тўртинчи поғонасида бораётган австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши октагонга чиқади. 

Ўтган йилнинг июль ойида Леон Эдвардс Манчестерда ўтган UFC 304 турнирида америкалик Белал Муҳаммадга очколар ҳисобига кўра ютқазиб, камарини бой берганди. Унгача "Рокки" учта чемпионлик жангида ғалаба қозонганди. Камару Усманни икки бор мағлуб этиб, учинчи жангда Колби Ковингтондан устун келган эди.

Жек Делла Маддалена эса ўтган йилнинг март ойида UFC лигасидаги ғалабали сериясини етти жангга етказгандию Ўшанда у учинчи раундда чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Гилберт Бернсни таслим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг