UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

15 дек 09:09
Янгиликлар

Гимнастика

Лос-Анжелес-2028: Гимнастиканинг барча турларида йўлланмалар кутилади

МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон гимнастика федерациясида бўлиб, Олимпия ўйинлари дастурига кирган уч йўналишдаги терма жамоаларимизнинг режаларини ўрганди.

Гимнастикачиларимиз ҳар бир Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси таркибида мунтазам иштирок этиб келишмоқда. Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинларида эса 2 дастурда бронза медаллари қўлга киритилган. 

Суҳбат давомида спортчиларимизнинг барча йўналишларда лицензия қўлга киритишларини таъминлаш, уларнинг Хитойда ўтган Олимпиададаги каби муваффақиятли иштирок этишлари учун барча шароитларни яратиш ҳақида батафсил фикр алмашилди.

Федерация раисининг биринчи ўринбосари Гёзал Муминова тақдимот билан таништирар экан, гимнастика оммавийлигини ошириш, селекция йўналишига алоҳида аҳамият қаратиш бош мақсадлардан экани ҳақида айтиб ўтди. Бунда Президентимиз ташаббуси билан фаолиятини бошлаган Оксана Чусовитина маҳорат мактаби ёш иқтидорларни саралаб олишнинг муҳим бўлаги экани таъкидланди.

Ўрганиш ишлари давомида Ўзбекистон баскетбол ва гимнастика федерациялари мутасаддиларининг янги Олимпия циклига тайёргарлик бўйича режалари тингланиб, бу бўйича ишлаб чиқиладиган Президент қарори лойиҳасига таклифлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг