UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 дек 17:55
Янгиликлар

Баскетбол

Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон баскетбол федерациясининг тайёргарлик режалари ўрганилди

Спорт федерация ва ассоциацияларнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги билан танишиш ишлари давом этади.

Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти кеча Ўзбекистон баскетбол федерациясининг янги Олимпия сикли учун тақдимоти билан танишди.

Тошкент давлат транспорт университетида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Транспорт вазири, мамлакат баскетбол федерацияси раиси Илҳом Маҳкамов ҳам қатнашди. 

Қайд этиш жоиз, Олимпия ўйинлари дастурига ушбу спорт турининг классик ва 3х3 йўналишлари киритилган.

Суҳбат давомида ҳар икки йўналишдаги терма жамоаларимизнинг имкониятлари ва таркибдаги спортчилар ҳақида сўз борди. Федерация мутасаддилари 3х3 жамоаларимиз бугунги кунда қитъа миқёсида рақобатбардош эканини инобатга олган ҳолда мазкур дастурдаги имкониятларни яхшироқ баҳолашди. Шу боис ушбу жамоага жалб этилган беларуслик мураббий Андрей Навойчик билан ҳам суҳбатлашилди.

Мутасаддилар учрашувда хорижлик мураббийга терма жамоа учун барча шароитлар яратиб берилиши, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилишини маълум қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг