UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

26 дек 12:04
Янгиликлар

Қиличбозлик

Лос-Анжелес-2028: Қиличбозларимиз жамоавий дастурда ҳам лицензия қўлга киритишни ният қилишган

Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари федерация ва ассоциацияларнинг янги Олимпия циклига тайёргарлик режалари билан танишиб чиқмоқда. Бу гал Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг тақдимоти ўрганилди.

Қиличбозларимиз сўнгги икки Олимпия ўйинларида делегациямиз таркибида иштирок этиб келишмоқда. Янги Олимпия мавсуми терма жамоамиз учун ҳар қачонгидан масъулиятли ҳисобланади. Боиси 2027-йил Тошкент катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади ва унда Олимпиада учун энг йирик рейтинг очколари ўйналади. Федерация тақдимотида раис Махсуд Абдусамадов бу борада алоҳида тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, қиличбозларимиз бу гал жамоавий дастурда ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади. Бу борада саблячиларимизнинг имконияти юқори баҳоланиб, ҳозирдан тайёргарлик бошлаб юборилгани маълум қилинди. Шунингдек, қиличбозларимизни бошқа йўналишларда ҳам муносиб тайёрлаш борасида ишлаб чиқилган режа таништирилди.

Мулоқот давомида янги Олимпия сиклида терма жамоага жалб қилиниши кутилаётган хорижлик мураббийлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Терма жамоа бош мураббийи Руслан Кудаев хорижлик мутахассислар билан ишлаш, юртимизда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон кубоги босқичларини ўтказиш орқали иқтидорли спортчиларни саралаш кўзда тутилганини қўшимча қилди.

Суҳбат якунида федерациянинг ҳудудий бўлимлари билан ишлашни янада жадаллаштириш тавсия қилиниб, Ўзбекистон делегациясини Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш бўйича ишлаб чиқиладиган Президент қарори лойиҳаси учун таклифлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг