UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

21 май 09:28
Янгиликлар

Теннис

Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди

Шимолий Македониянинг Скопье шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 75 минг еврони ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синаб кўряпти. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси турнирдаги иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади. 

ATP рейтингида 654-поғонада бораётган Фомин саралашнинг илк босқичида дунёнинг 448-ракеткаси бўлиб турган боливиялик Хуан Карлос Ангелони 6/2, 2/6, 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Саралашнинг финалида эса дунёнинг собиқ 68-ракеткаси, ҳозирда 475-поғонага тушиб кетган австриялик Гералд Мелцердан 6/3, 6/4 ҳисобида устун келди. 

Бугун Сергей Фомин Macedonian Open турнирининг асосий тўр илк давра учрашувида яна бир австриялик теннисчи Жоэль Шверцлерга қарши кортга чиқади. Жоэль ATP рейтингида 664-поғонада бормоқда. Фомин - Шверцлер учрашуви бизнинг вақт билан соат 13:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг