UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0

17 сен 07:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримов Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди

Супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов иккинчи энг енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳамда амалдаги чемпион Наоя Иноуэ жанги ҳақида фикр билдирди.

"Иноуэ қочяпти. У билади, бу вазнда Муроджон энг қийин рақиб ва биз кўриб турибмиз-ки, Муроджон Аҳмадалиев уни бемалол юта олади. Шу боисдан ҳам у бошқа рақибларни танлаяпти. Жангдан очиқчасига қочяпти, десак ҳам бўлади. Чунки камар ҳозир унда. Вазият қандай бўлишини энди кўрамиз. 

Лекин ишонамиз-ки, Муроджон Аҳмадалиев яна ўз мавқеини тиклаб, Ўзбекистонга камарларни олиб келади. Бу бироз кейинроқ бўлиши мумкин. Сабаби, Иноуэ қочяпти. Қачонки, Наоя кетмасдан, барча камарларини ҳимоя қилса, Муроджон Аҳмадалиев ундан барча титулларини тортиб олиши мумкин", деди Исроил Мадримов.

Аввалроқ, "Matchroom" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн WBA'нинг Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жанги учун яна бир бор буйруқ бергани ҳақида маълум қилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг