UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Шоҳжаҳон Эргашев ўзини шарҳловчиликда синаб кўрди ФОТО 0 20:06Андижонликлар ўртасидаги оқшомнинг иккинчи жанги тугади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:44Оқшомнинг илк жанги якунланди, унда Осиё чемпиони ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:26Live. Бокс кечасининг очилишида Юлдуз Усмонова куйлади ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Расмий хабар: Сарри - «Ювентус» бош мураббийи! 0 19:01Чилич ташкил этган кўргазмали турнирда Модрич ва Манжукич ҳам қатнашди 0 18:42Бугунги бокс оқшоми тўғридан-тўғри намойиш этилади, фақат “Sport” каналида эмас! 0 18:21Ғиждувонда Ўзбекистон чемпионати якунланди (барча ғолиб ва совриндорлар) 0 18:00ФОТО АПЛнинг янги мавсум учун тўпи намойиш қилинди 0 17:39Диллиан Уайт: Тайсон, сени хатто қария Онам ҳам нокаут қила олади 0 17:18Спортчилар ижтимоий тармоқларда 1 16:59Гарсия Ноттингем турнирининг иккинчи финалчисига айланди 0 16:38Мактаб-интернатларда футбол йўналишларини қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда 0 16:17Libema Open. Борна Чорич финал остонасида ютқазди 0 15:53Хабиб супероғир вазнда энг кучли боксчи ким деган саволга жавоб берди 1

06 июн 18:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримовнинг жанги Ўзбекистонда тўғридан-тўғри намойиш этилади ФОТО

Хабарингиз бор, 8 июнь куни (Тошкентда 9 июнь тонги) профессионал боксчимиз Исроил Мадримов ўзининг проф рингдаги учинчи жангини ўтказади.

Ушбу жангда ҳамюртимиз мексикалик Норберто Гонсалесга қарши 10 раундлик жангда рингга кўтарилади. DAZN платформаси орқали трансляция қилинадиган жангни юртдошларимиз "Sport" телеканалининг жонли эфирида томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. 

Қозоғистон бокси афсонаси Геннадий Головкин ушбу бокс оқшомининг марказий жангида рингга чиқади. Мадримовнинг жанги тахминан 9 июнь тонги тахминан соат 05.30ларда бошланади. Хатто эртароқ бошланиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу Исроилнинг жангигача бўлган жангларнинг якунланишига боғлиқ.     

Эслатиб ўтамиз, Норберто шу кунгача проф боксда 35 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 та нокаут). 12 маротаба мағлуб бўлган (2 та нокаут). Исроил Мадримов эса проф рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. 

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
07 июн 08:12:41
Jalol Axmedov
Oʻzi toʻgʻrisi oldindan aytganim kabi raqib ham rasmiy komisiya tomonidan tastiqlanmagandi. Bektemir Isroilda esa hammasi joyida. Undan keyin 16 iyun kuni Oʻzbekistondagi boks oqshomi ham hali rasman tastiqlanmadi menimcha hali rejalashtirilmoqda
   
07 июн 07:33:03
Dilshot Solihov
Jalol Axmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shohjahon Ergashevning janggi yana qoldirilgan koʻrinadi uni jangi 9 iyun oqshomida roʻyhattan chiqarilgan uni boxrec profilida ham sana bekor qilingan kutamiz voqealar rivojini 2 kun qoldi hammasi aniq boʻladi
O'zi na bir postir nab bir ilova yo'qligidan shuni xidi keb tururdi ! Bu jang bo'sa bo'masa Shoxjaxon pramotirini almashtirishi kerak umrini gullagan davrini bekorga o'tkazvotti oxirgi yarim yil ichida Shoxjaxonni gaplari to'g'ri kemagani uchun yolg'onchilikda atiblashvotti aslida pramotirlari shartnomadagi vadalariga amal qimeyapti ikki orada Shoxjaxon yolg'onchi bo'b qovotti aslida Shoxjaxon unday inson emas! Agarda xozir pramotirlari o'z vaznidagi chimpiyonlar tugur biroz og'roq usha maqtnilayotkan Trensis Krufort bilan ertaga jang uyishtirib berishsa Shoxjaxon usha Kruforttan oldin lababbay dib ringa otilib chiqadi! ex esiz qani ko'ramiz buyog'i nima bo'larkin.
   
07 июн 07:08:52
Jalol Axmedov
Shohjahon Ergashevning janggi yana qoldirilgan koʻrinadi uni jangi 9 iyun oqshomida roʻyhattan chiqarilgan uni boxrec profilida ham sana bekor qilingan kutamiz voqealar rivojini 2 kun qoldi hammasi aniq boʻladi
   
06 июн 18:41:21
Furqat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг