UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0

25 май 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум

Биринчи ўрта вазн (69,85 кг.гача) тоифасида WBO ва WBC йўналишлари чемпиони Себастьян Фундора рингга қайтмоқда.

Америкалик жаҳон чемпиони ўзининг навбатдаги жангини кичик Эррол Спенсга қарши ўтказади. Бу ҳақда таниқли ESPN журналисти ва инсайдер Майк Копингер хабар берди. Хабарда айтилишича, бу жангда ўртага Фундорага тегишли WBC камарининг ўзи қўйилади. Ҳозирча жанг санаси ва манзили аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Спенс сўнгги бор 2023 йилнинг июль ойида рингда кўринган эди. Ўшанда у яримўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечган жангда ҳамюрти Теренс Кроуфордга техник нокаут эвазига ютқазиб қўйганди. Бу у учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлганди. 

Себастьян Фундора эса шу йилнинг 31 март куни австралиялик Тимофей Цзюга қарши жанг ўтказганди. "Ти-Мобайл Арена"да ўтган 12 раундлик тўлиқ жангда Фундора рақибини очколар ҳисобига кўра таслим этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг