UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

01 июл 12:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Анкалаев Алекс Перейранинг ғалабасига муносабат билдирди

Яримоғир вазн тоифаси UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Магомед Анкалаев амалдаги чемпион Алекс Перейрани тахтдан ағдармоқчи.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси кеча Лас-Вегасда ўтган UFC 303 турнирининг марказий жангида камарнинг собиқ соҳиби, чехиялик Иржи Прохазкани иккинчи раундда нокаутга учратганди.

"Алекс Перейра, табриклайман, чемпион. Мен жуда ҳам ҳайратдаман. Босс Дана Уайт ҳамиша спорт имкониятлар майдони деб айтади. Ўйлайманки, у ўша имкониятни менга тақдим этади. Стойкада, яъни тик турган ҳолатда қандай жанг қилишни кўрсатиб қўяман. Зарба кучим билан сенинг бош суягинг мустаҳкамлигини текшириб кўрмоқчиман. Ишончим комил, мен сени нокаутга учрата оламан. Топ-5даги барча йигитлар нокаутга учратилди. Фақат мен қолдим. Мен дунёнинг энг яхши яримоғир вазн жангчисиман. Энди мен чемпионлик учун октагонга чиқаман. Алекс мендан худди қолганлар сингари қўрқади. Абу-Даби, Саудия Арабистони, Нью-Йорк, Лас-Вегас, қаерда жанг қилишнинг умуман қизиғи йўқ. Исталган жойда мен уни нокаут эвазига мағлуб этаман. Алекс, яхшилаб тайёргарлик кўр!", - деди россиялик аралаш яккакураш устаси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг