UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

20 авг 15:08
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Магомед Ибрагимов: "Иккимизнинг ҳам тақдиримиз деярли бир хил..."

Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, эркин кураш бўйича 97 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасида фаолият юритган Магомед Ибрагимов юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакаловнинг фаолиятини якунлаганига муносабат билдирди.

Ассакалов Париж-2024 Олимпиадасида бронза медали учун кечган беллашувда жароҳат сабаб имкониятни бой бериб, 40 ёшида фаолиятини якунлаган эди.

Ибрагимов буни қуйидагича изоҳлади:

"Рустам билан тақдиримиз деярли бир хил, иккаламиз ҳам йўқдан нимадир бор қилдик", деб ёзди Магомед Ибрагимов.

Маълумот учун, Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоси сафида жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори (Лас-Вегас-2015 кумуш, Нур-Султон-2019 бронза) бўлган. Осиё ўйинларида уч маротаба ғолиб ва совриндорга айланган. Шунингдек, уч карра Осиё чемпиони ва тўрт карра совриндорига айланишга улгурган. Боку-2017 ва Конья-2021 Ислом бирдамлик ўйинларида бронза ва олтин медалларини қўлга киритган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг