UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Азат Максум ACA билан шартнома имзолади 0 18:11Конорга спарринг шерик бўлган ҳамюртимиз нуфузли ММА Лигаси билан шартнома имзолади 0 17:23ЖЧ-2026`да иштирок этадиган мураббийлар қанча маош олишади? Каннаваро Топ-5`да! 0 16:51Усик ва Дана Уайт 2026 йилда спортдаги таъсир доираси кенг 100 киши рўйхатига кирди 0 16:262026 йилнинг энг абжир “шунқорлари” аниқланди 0 16:02Жанги бекор бўлган Нурмагомедовга янги рақиб берилди 0 15:38Сўнгги тўртта ЖЧ ғолибини тўғри топган EA Sports бу сафар ҳам башорат берди 0 15:14UFC`нинг янги рейтинглари сунъий интеллект томонидан шакллантирилади 0 14:47Нурмагомедовнинг Мартинесга қарши жанги бекор қилинди. Сабаби маълум! 0 14:23WBO рейтинги янгиланди, Жалоловнинг ўрнида ўзгариш борми? 0 13:49Фабио Каннаваро: "Ўзбекистонликларга айтадиган гапимиз шу..." 0 13:13FIDE Circuit 2026-2027: Абдусатторов етакчиликни сақлаб қолди, Синдаровчи? 0 12:25UFC Freedom 250 иштирокчиларининг якуний таркиби ва жанглар тартиби тасдиқланди 0 11:49Бекзод Абдураҳмонов дебют қиладиган, Чимаев, Царукян ва Фергюсон иштирок этадиган RAF 10 турнирининг тўлиқ карди маълум 0 11:16"Бенфика" Моуриньюнинг ўрнини ким эгаллашини эълон қилди 0

25 мар 18:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жанг, фаолияти, Тим Цзю ва оиласи ҳақида гапирди (Интервью)

Хабарингиз бор, яқинда профессионал боксчимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши жангда ғалаба қозониб, WBA камарини қўлга киритган эди.

Ушбу жангдан кўп ўтмай, championat.com сайти Курбанов билан катта интервью ташкил қилди. Бугун биз сизга ушбу суҳбатдан қизиқарли ва муҳим қисмларини таржима қилдик. 

- Магомед ушбу жанг сизнинг хориждаги илк жангингиз эди. Биламизки, уйдан узоқда жанг қилишни унча хушламайсиз. Саудиядаги турнирлар қандай ташкил қилиняпти? 

- Бу саволни менга тез-тез беришади. Кўпчилик ҳатто ўзимга ҳам ёзди. Тўғрисини айтсам, уйдан узоқда жанг қилиш ҳеч қандай босим юкламади. Жаҳон чемпионлиги учун курашаётганингизда қаерда урушишингиз муҳим эмас. Камар бутун дунёга тегишли ҳисобланади. Саудияликлар мени қўллаб-қувватлашди, мен ҳам, шу билан бирга Мадримовни ҳам шундай қўллашди. Ташкилотчиларнинг муносабати иккимизга ҳам бир хил бўлди. 

– Саудия Арбистони сизга ёқдими? У ерда бирор жойга боришга улгурдингизми? 

– Саудия ажойиб мамлакат! Биз асосан ёпиқ ҳудудда эдик, бироқ у ерлар ҳам яхши жойлар. Албатта мен овқатланишда ва жуда кўплаб нарсаларда чекланган эдим, аммо табиат ва гўзалликдан, айниқса, қуёшдан баҳраманд бўлишга муваффақ бўлдим. Залда бўлса жаҳон боксининг муҳити сезилди. Жангдан кейин аренага қайтмадим, чунки эрта тонгдан қайтиб кетишимиз керак эди. Шунинг учун бироз ухлаб олдим. Ташкилотчилик юқори савияда бўлди. 

– Келаси сафар таътилга чиқсангиз Саудияга боришни истайсизми? 

– Ҳа, 100 %. Оилангиз билан боришга жуда зўр жой. 

– Келинг, жангга қайтайлик. Жангни бутун мамлакат томоша қилди. Дангал айтадиган бўлсак, Магомед ўзини рингда тўлиқ кўрсата олиши қийин масала эди. Мағлубиятга изоҳ бера оласизми? 

– Ростини айтсам, бу саволга жавобим йўқ. Қўлдан келганича жангга тайёргарлик кўрдик. Албатта, машғулотларда ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Жанг давомида елкам оғриб турди. Ҳозир умуман кучим йўқ. Бироқ бу тарихий жанг бўлгани учун барчасига рози бўлдим. Баҳс пайти қўлимда умуман куч қолмади. Жангдан бир неча кун олдин баҳс бекор қилингани айтилди. Ўйлаб қолдим, бундай бўлиши мумкин эмас! Менга жаҳон чемпионлиги учун курашиш насиб этмаса ва кейин бир неча кун ўтгач, жанг бўлиши тасдиқланди. Ушбу тушунарсиз қарорлардан қаттиқ хафа бўлдим. 

– Жангни таҳлил қилдингизми? Ёки дам олмоқчимисиз? 

– Ҳозир фақат дам оламан. Қачон машғулотларга қайтишим ҳақида бирор нарса дея олмайман. 

– Дуелдан кейин Герман Титов баҳсни таҳлил қилди. Айтингчи, фаолиятингизни тугатиш ҳақида ўйлаяпсизми?

– Бу бизнесни давом эттириш керакми? Бу нафақат менинг ҳаётим, балки оилам, болаларим, уларнинг ҳам ҳаёти ҳисобланади. Узоқ вақт уйдан узоқда бўлдим, доим оилам ҳақида ўйладим. Мудом қўнғироқлашиб турдим. 

–  Боксдаги танаффус қанча давом этиши мумкин? 

–  Қачон қайтишимни аниқ айта олмайман. Аммо қайтиб келсам, Сорога берган ваъдамни бажаришим керак. Мадримов билан жанг натижаси қандай бўлишидан қатъиий назар, реванш жанги бўлади, деб сўз берганман. Демак шуни айта оламанки, Сорога қарши реванш, албатта, бўлади. 

–  Мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

–  Жангдан саноқли кунлар ўтди. Мен учун бундай нарсани гапириш қийин. 8-9 йил аввал профессионал фаолиятимни бошлаганимда, ҳар ким ютқазиши мумкинлигини билардим. Бу ҳодиса анча йиллардан кейин ўзимда кузатилди. Бир кун келиб, енгилишимни сезардим ва бу ҳолат содир бўлди. Бу ҳаётнинг, спортнинг бир қисмидир. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Муросага келиша олмайдиган ягона нарсам бу – жароҳатларим.

– Уйга қайтганингиздан кейин оила аъзоларингиз қандай кутиб олишди? Ноқулай саволлар берилмадими?

– Ҳозирча фақат иккита ўғлим менга савол берди. Мен уларга бу ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунтирдим. Улар билан ўзим гаплашиб, ғалаба қозониш ҳар доим ҳам мумкин эмаслигини айтдим. Ҳа, мен доим зафар қучишни истайман, бироқ менинг айтганим бўлмайди. Умуман олганда, ҳаммаси яхши. 

– Оилангиз қайтиб келганингиздан хурсандми? 

– Улар қайтганимдан жуда хурсанд. Кўришганимизда бақириб юборишди. Қучоғимга отилиб келишди. 

– Ҳозир оилангиз билан ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Оилам билан дарҳол чалғидим. Айнан улар сабабли мағлубиятни тезроқ унутишим осонлашди. Ким нима дейиши муҳим эмас. Фарзандларим, мана менинг 4 та унвоним! Бу менинг чемпионатим, қолган барча нарса иккинчи даражали. 

– Мавзудан бироз узоқлашадиган бўлсак, Теренс Кроуфорд чемпионлик учун курашда Тим Цзю билан тўқнаш келса, Тимда имкон борми? 

– Мен бу ерда Тимда ҳеч қандай имкон кўрмаяпман. 

– Кроуфорд шунчалик кучлими? 

– Кроуфорд жуда катта тажрибага эга. У техник ва хотиржамлик билан жангларини олиб боради. Менга боксчи сифатида Теренс ёқади. Бундан ташқари, Цзю Кроуфорд учун стилистик жиҳатдан қулай рақиб саналади.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг