UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 сен 14:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Курбанов кейинги жангини ноябрь ойида ўтказиши мумкин

Россиялик проф боксчи, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар Магомед Курбанов кузда рингга қайтиши эҳтимоли бор.

Бу ҳақда у ҳамкорлик қилувчи RСС Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Герман Титов маълум қилди.

"Екатеринбургда 30 ноябрь куни мусобақа ўтказишни режалаштирганмиз. Академияда ўтказилишига қарамай, бу жуда катта турнир бўлиши керак. Катта эҳтимол билан асосий жангда Магомед Курбановнинг қайтиши бўлади", деди Титов.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли Курбановнинг ҳисобида 25 ғалаба ва битта мағлубият бор. У ягона мағлубиятини супер ярим ўрта вазнда WBA камари учун кечган жангда ҳамюртимиз Исроил Мадримовдан қабул қилиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг