UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

28 фев 14:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Курбанов Мадримов билан жанг олдидан: "Анчадан бери бундай мотивацияга эга бўлмагандим"

Исроил Мадримовнинг бўлажак рақиби, россиялик Магомед Курбанов боксчимизга қарши жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳислар ажойиб. Жуда яхши эмоцияларга эгаман. Ҳали тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Жанг ҳали эълон қилинмаган пайтдаёқ ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Яхши машғулотлар ўтказдим ва бу жанг бўлишига ишонгандим. Мана ниҳоят, бу амалга ошади.

Анчадан бери бундай мотивацияга эга бўлмагандим. Қийинчиликлар бўлмади, менда барчаси жойида. Ишонган ҳолда меҳнат қилдим ва бу энди амалга ошади. 

Америкада спарринглар қилдик ва мана бир неча кундан бери Дубайдамиз. Жангга бир ҳафта қолганида Саудия Арабистонига йўл оламан", - деди Курбанов. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов - Магомед Курбанов жанги 8 март куни Саудия Арабистонида ўтказилади. Баҳс WBA камари учун ўтказилади. 

Кечанинг асосий жангида Энтони Жошуа Фрэнсис Нганну билан тўқнаш келади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг