UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 май 12:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов ҳамон ТОП-15даги рақибига қарши жанг ўтказмоқчи + ФОТО

UFC билан шартнома имзолаган илк жангчимиз Маҳмуд Мурадов яна бир бор навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди.

"Дунёда пандемия билан боғлиқ вазият аста-секин яхшиланаётганлиги учун нафақат Чехия, балки бутун Европада ҳам чекловлар навбати билан юмшатилмоқда. 

Барчага маълумки, коронавирус сабабли UFC рейтингининг кучли ўн бешталигига кирувчи рақибим Карлос билан жангим қолдирилганди. Яқин орада ҳаммаси ўз изига тушиб, давлат чегаралари очилишига умид қиламан. Мен жангга тайёрман ва ўйлайманки, Карлос ҳам охирига етказилмаган ишимиз ҳақида унутмаган. Жангни имкон қадар тезроқ ўтказиб, сизларни ажойиб беллашув билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламан", - деди Мурадов. 

Эслатиб ўтамиз, аслида Маҳмуд Мурадов 18 апрель куни Хабиб Нурмагомедов билан битта турнир доирасида октагонга кўтарилиши керак эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинган ва кейинчалик айрим жуфтликлар ўзгаргани ҳолда 9 май куни ўтказилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг