UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0

17 окт 10:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов Лигасининг илк турнирига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, UFC промоушенидаги илк жангчимиз Маҳмуд Мурадов ўзининг МPL (Muradov Professional League) лигасига асос солган эди.

Ушбу лиганинг илк турнири пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида ташкил этилади. Жанг оқшоми 22 октябрга белгиланган. Миллий Олимпия қўмитасида мазкур оқшом олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, лига раҳбари Маҳмуд Мурадов, «Мuradov Leon Team» жамоаси мураббийи Жасур Алижонов ҳамда оқшом жангчилари Шоҳасан Мирзаматов, Баҳодир Бакиев, Рамазон Темиров иштирок этди.

Дастлаб матбуот анжуманида модератор вазифасини бажарган таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев лига ва UzReport TV ўртасида шартнома имзоланганилиги ҳамда ташкилот томонидан уюштириладиган барча тадбирлар телеканал томонидан жонли тарзда намойиш этилишини мамнуният ила баён қилиб, сўз навбатини Маҳмуд Мурадовга берди.

- Аввало, келганингиз учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Бу ташкилотимизнинг илк матбуот анжумани. Бизнинг лигамиз ёш спортчиларнинг катта ташкилотларга ўтишида кичик трамполин вазифасини ўтайди. Биз нафақат Тошкент, балки Нукус, Самарқанд, Қўқон, Андижон шаҳарларида, умуман бутун мамлакат бўйлаб жанг оқшомлари ўтказишни режалаштиряпмиз.  

Иштирокчилар анжуманда йиғилган ОАВ ҳамда мухлисларга миннатдорчилик билдириб, оқшом учун режалари билан ўртоқлашдилар.

Шундан сўнг модератор савол-жавоблар қисмини очиб, сўз навбатини журналист ва мухлисларга берди.

- Нурсултон Рўзибоев билан шартнома имзоланиши режалаштирилган эди. Рўзибоев билан келишувга эриша олмадингизми?

- Нурсултон билан муносабатларимиз яхши, афсуски, менимча у Россияда жанг қилади, чунки унинг Москвадаги турнир билан шартномаси бор. Ин Шаа Аллоҳ, уни лигамизнинг кейинги турнирларида кўрсак хурсанд бўламиз.

- Билишимизча, турнирдан олинган молиявий фойда хайрия ишларига сарфланар экан. Бу ғоя кимдан чиқди?

- Бу бизнес режа ҳам, бизнес лойиҳа ҳам эмас. Мен аввалари Чехияда юрган пайтларим ёш болаларга ёрдам беришни орзу қилардим. Биз жамоамиз билан турнирдан тушган фойдани болалар уйларига сарфлашни келишиб олдик (сотилган чипталардан тушган фойда назарда тутилмоқда).

- Кечада фақат маҳаллий ҳакамлар бўладими ёки хорижлик мутахассислар ҳам таклиф этилганми?

- Чет эллик халқаро тоифадаги ҳакамлар ҳам келишади, маҳаллий ҳакамлар эса уларга ёрдам беради.


Саволлар узоқ давом этди. Ўз ўрнида Мурадов лиганинг асосий мақсади, келгусидаги режалари ва албатта ўзининг қачон октагонга қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

- Оctagon League турнирларида иштирок этдингиз. Ушбу лига билан жанг учун яна шартномангиз борми?

Шоҳасан Мирзаматов: Айни пайтда фақат Маҳмуд билан шартномам бор, шу шартнома асосида ишлаймиз.

- Рамазон Темиров олдинги жангини нокаут билан якунлаган эди, бу жангда нечанчи раундда рақибини нокаут қилмоқчи?

- Ғалаба ҳам, мағлубият ҳам Аллоҳдан. Вазият бўлдими, рақибингизни хатосини кўрганингизда режангизни амалга оширасиз. Йиқилса бахтингиз (кулади). Бу жангда ҳам нокаут қилишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, жангчиларнинг оқшом учун спорт кийимлари ҳам намойиш этилди. Кечанинг тўлиқ карди маълум. 21 октябрь куни вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг